"Уйчи тумангаз" газ таъминоти бўлими раҳбарлари ҳамда  ишчи-ходимларидан миннатдормиз.

Биз истиқомат қилаётган Беруний МФЙдаги    15, 16, 17, 18,19-кўп қаватли уйларда табиий газ таъминоти яхшиланди. Қишнинг бугунги совуқ кунларида газ қувурларини  қайта таъмирлаб, ишни ниҳоясига етказишди. Ўз вазифасини сидқидилдан бажарган барча фидойиларга ташаккур айтамиз.