Уйчи тумани сектор раҳбарлари хориждаги ёшлар билан онлайн суҳбатлашишди.

Сектор раҳбарлар, ёшлар етакчилари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокидаги мазкур тадбирда чет элда таҳсил олаётган ва ишлаётган 30 дан ортиқ ёш  билан видеомулоқот ўтказилди.

Сектор раҳбарлари билан онлайн суҳбатда бўлган ёшларнинг аксарияти юртга қайтиш истагини билдирди. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.