Аҳоли билан доимий мулоқот ва мурожаатларга ечим топиш, фуқаролар дардини эшитиш, қийнаётган муаммоларга ечим топиш асосий вазифага айланди.
Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У.Эшанов туман Халқ қабулхонаси бошлиғи иштирокида мутасадди ташкилот вакиллари билан Соку, Гулбоғ МФЙлари фуқароларига сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинда, уларни ҳал этиш вақтлари белгиланди. Ижобий ҳал этиш бўйича ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.






