Янгиликлар
Уйчи туманидаги 16-мактабда 2-сектор ҳудудидаги 11, 16, 21, 27, 45-мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Хусусан, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёшларни спорт билан шуғулланиб, жисмонан соғлом бўлиб етишишлари учун ўтказилаётган "Умид ниҳоллари" спорт мусобақалари ана шу мақсадларни кўзлаганидан далолатдир.
Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни 21-мактаб жамоаси, 2- ва 3-ўринларни 27 ва 16-мактаблар жамоалари қўлга киритишди.
Мусобақани ташкил этишда мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Камолиддин Мирзабоев, Зокиржон Қаҳҳоров, Сардорбек Усмонов, Ҳайитбой Жалолов, Маъруфжон Каримжонов, Расулжон Бобожоновлар фаоллик кўрсатишди.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими Ахборот хизмати
Уйчи туманида 2024 йил 6 январь ҳолатига бўш иш ўринлари тўғрисида МАЪЛУМОТ ( batafsil https://uychi.uz/index.php/yangiliklar/2287-ujchi-tumanida-2024-jil-6-yanvar-olatiga-b-sh-ish-rinlari-t-risida-malumot )
#Namangan viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov eʼlon qilindi ( batafsil https://uychi.uz/index.php/yangiliklar/2278-namangan-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-e-lon-qilindi )
Migratsiya agentligi Yaponiyaga ishga yuboradi! (batafsil https://uychi.uz/index.php/yangiliklar/2281-migratsiya-agentligi-yaponiyaga-ishga-yuboradi )
ISHGA TAKLIF QILAMIZ ❗️ (batafsil https://uychi.uz/index.php/yangiliklar/2282-ishga-taklif-qilamiz)
Вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология бўлинмасида ҳозирги кунда наслдор хизмат итлари сони 55 бошга етказилди. Мавжуд хизмат итларидан жами 53 боши махсус тайёргарликдан ўтган хизмат итларидан иборат. Шундан 11 боши портловчи моддаларни қидириб топиш, 14 боши гиёҳванд моддаларни қидириб топиш, 3 боши антитеррор, 23 боши из-қидирув, 2 боши қўриқлаш йўналишлари бўйича тайёрланган. Кинология бўлинмаси ходимлари Поп туманида жойлашган “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида ҳамда Норин туманида жойлашган “Норин” ЙПХ масканларида, Янгиқўрғон туманида жойлашган “Қизилёзи” МНМ постларида кинология бўлинмаси ходимлари ўзларига бириктирилган гиёҳвандлик моддалар ва портловчи моддаларни қидириб топиш йўналишида тайёрланган хизмат итлари билан куну тун хизмат қилишмоқда.Ҳозирги кунда Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 2 ноябрь кунги «Жисмоний ва юридик шахсларни умумий бўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун пуллик хизмат кўрсатиш, шунингдек наслчилик питомнигида етиштирилган ва ички ишлар органларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 602-сонли буйруғига асосан, шартнома орқали фуқароларга тегишли бўлган итларини умумбўйсунувчанлик ва ҳимоя-қоровуллик кўникмалари шакллантириб берилиши ҳамда ИИБ кинология бўлинмаси эҳтиёжидан ортиқ бўлган хизмат итларини тегишли тартибда сотилиши йўлга қўйилди.
Азимжон МЕЛИБОЕВ,вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология бўлинмаси кичик инспектори, кинолог, сафдор.
















