Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Гулзор маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ибратли  ишлар амалга оширилмоқда. Жиззах вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ вакиллар бугун  шу маҳаллада бўлишди.

Бебаҳо неъмат

ТИНЧЛИК “ҚУРОЛИ”

Бугун дунёнинг қайсидир бир бурчагида нотинчлик, талатўп, табиий офатларни кўриш мумкин. Бизда бебаҳо, ҳеч нимага алишиб бўлмайдиган шундай неъмат борки, бу - тинчлик. Хотиржам ухлаймиз. Осмонимиз мусаффо. Бу бахт эмасми?

Кимлардир турли қуролларни ишлатиб, жабр келтирмоқда. Кимлардир юртни обод қилмоқда.

Ҳаргал Уйчи туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимларини кўрганимда, юрт ободлигига ҳисса қўшаётган бу камтарин инсонларнинг меҳнатига юқори баҳо бераман. Юзларида самимийлик балқиб турган бу инсонларнинг қўлларида тинчлик “қуроли”. Улар юртни, туманимизни обод қилишяпти.

Бугун эрта тонгдан Нодирахон Жўраева раҳбарлигидаги бригада Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасида иш олиб боришаётган экан. Бу жамоани ушбу суратларга муҳрладик. Асло чарчаманг, озодалик жонкуярлари!

Муҳаммадали Қамбаров.

Уйчи туманидаги 39-мактабда “Ўқувчиларнинг қишки таътил кунларида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мактаб педагогик ходимлари ишларини мувофиқлаштириш” мавзусида вилоят кўргазмали семинари ташкил қилинди.

Эътироф этиш керакки, 618 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур масканда тизимли иш ташкил қилингани боис кўплаб ютуқларга эришилмоқда. Ўтган ўқув йилида олий таълимга кириш 81 фоиз билан мактаб туманда иккинчи ўринга чиқди. “Ёшлар ва қонун” танловининг республика босқичида мактаб жамоаси 3-, “Турон” мактаб театри туманда 1-ўринни қўлга киритди. Мактаб вилоятда ўтказилган “Энг китобхон мактаб” лойиҳаси совриндори. “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Конституция билимдони” танловларининг вилоят босқичида 10-синф ўқувчилари И.Парпибоева, М.Мирзараҳматова иккинчи ўринларни эгаллашди. Яқинда 11-синф ўқувчиси Азизбек Шарофиддинов белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.Юқоридаги каби ютуқлар мактабда дарс машғулотлари билан бирга, фан тўгараклари ҳам тўғри йўлга қўйилганидан. Айниқса, ҳозирги қишки таътил даврида ҳам болалар мусиқа, санъат, спорт, касб-ҳунар, ахборот технологиялари каби тўгаракларга жалб қилиниб, уларнинг бўш вақти мазмунли ўтказилмоқда. Бу семинарда иштирок этган Чортоқ, Учқўрғон, Уйчи туманларидаги мактаб директорлари томонидан ҳам юқори баҳоланди.

Семинарда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи А.Исаков, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собировлар қатнашиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб беришди.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков, туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров  5–сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида қиш мавсуми доирасида  амалга оширилаётган ишларни кўздан кечиришди.

Муассасадаги иссиқлик тизими ўрганилди. Хоналардаги ҳаво ҳароратини талаб этилган меъёрда ушлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар юкланди.

35–сонли ДМТТда озиқ-овқат маҳсулотлари захирасига эътибор қаратилди. Маскандаги иссиқлик тизими назорат қилиниб, масъулларга амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Уйчи туманидаги 17-сонли ДМТТда миллий анъана ва қадриятларимизга  хос равишда “Миллий бурчак” ташкил қилинган. Бу жажжи қалбларда ҳурмат ва ҳавас туйғуларини ҳам уйғотади.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков, туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров  муассасада яратилган шарт-шароитлар, меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, “Илк қадам” давлат ўқув дастурига асосан олиб борилаётган таълимий-тарбиявий фаолиятни кўздан кечирдилар.

Подкатегории