Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам тадбирлари Уйчи туманида ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.
Туман маданият марказида бўлиб ўтган тантанада ҳарбийлар, фахрийллар ва ёшлар вакиллари қатнашдилар. “Уч авлод учрашуви”да туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши вакиллари ёшлар билан мулоқтда бўлдилар.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди.
Шодиёна туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби истеъдод эгалари, 23-мактаб қошидаги "Наманган қалқон махсус гуруҳ" НТМ курсантларининг кўргазмали чиқишлари билан янада файзли ўтди.










