Янгиликлар
Қиш фасли – иш фасли. Ҳар бир фурсатни ғанимат билган деҳқонларни агротехник тадбирларни муддатида амалга ошириб, мўл ҳосилга замин яратмоқдалар.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги "Зарбол Навоий" СИУда жойлашган "Ёрқўрғон ободончи" фермер хўжалигида ғаллага чилла суви бериш ҳамда майдонларни ғўзапоядан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. "Умирзақов Жаҳонгир" фермер хўжалигида ғаллага чилла суви бериш билан бирга ариқлар чопиб, тозаланмоқда.
1-сектор ҳудудидаги А.Эгамбердиев номли ММТПда жойлашган "Норин гавҳари" фермер хўжалиги дала майдонларида шудгорлаш ишлари давом этяпти. "Қаҳрамон чинори" фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларига маҳаллий ўғит жамғариш ишлари намунали ташкил қилинди. "Ровот файз барака" фермер хўжалигида ички ариқларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
"Бирлашган Деҳқонобод" ММТПда жойлашган "Бахтиёр" фермер хўжалигида шудгорлаш, ғалла майдонларини ғўзапоядан тозалаш ишлари давом этмоқда.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 18-dekabrdagi PQ-443-sonli qaroriga binoan, har payshanba kuni "Jismoniy tarbiya va sport kuni" sifatida belgilanishi sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish va sportni ommalashtirish yoʻlidagi muhim qadamdir. Ushbu qaror nafaqat yoshlarni, balki 30 yoshdan oshgan aholining ham sport bilan muntazam shugʻullanishini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan.
Uychi tumani 1-sport maktabida mazkur kun munosabati bilan oʻtkazilgan tadbirlar bunga yorqin misol boʻla oladi. Tadbirlar doirasida ishtirokchilar “Salomatlik uchun 5 ming qadam” yurish mashqi, skandinavcha yurish va ertalabki badantarbiya mashgʻulotlarida faol ishtirok etishdi.
Ushbu saʼy-harakatlar aholining sogʻligʻini mustahkamlash va jismoniy faolligini oshirishga xizmat qilmoqda.
Уйчи туманидаги 25-мактабнинг 11-синф ўқувчилари билан Тошкент кимё халқаро университети Наманган филиали қабул комиссияси аъзоси Дилшодбек Зулфиқоров учрашди.
Учрашувдан мақсад ўқувчиларни олий таълимга тўлиқ жалб этиш. Жами 40 нафар битирувчидан 12 нафарига муддатидан олдин талаба бўлиш имконияти берилди. 
Одил судловни амалга оширишда суд биноларида яратилган шароитлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айни жиҳатдан, жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани судида фуқаролар ва ходимлар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, суд биносининг ташқи ва ички ҳовлисида асфалтлаш, дарахтларга шакл бериш, тозалов ишлари олиб борилди. Суд заллари, фуқаролар учун кутиш хоналари таъмирланиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Албатта, бу каби қулайликлар одил судлов самарадорлигини оширишга хизмат қилади.







