Янгиликлар
Уйчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
"Раҳбар ва ёшлар" учрашувида 50 нафардан ортиқ йигит-қиз иштирок этди. 30 га яқин ёш ўзининг мурожаат ва таклифи билан қатнашди.
Вақт ва маблағ талаб этадиган муаммоли масалалар ҳал этилиши бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва фаровон турмуш кечириши, ҳар бир маҳалла ва оилада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашда ўрни ва ролини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан.
Уйчи туман ҳокимлигида туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов, Халқ қабулхонаси мудири А.Асролов иштирокида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Мазкур тадбирда туманда хотин-қизлар ўртасида диний вазиятни соғломлаштириш, мутаассиб ғоялар тарқалишининг олдини олиш, аёллар жиноятчилиги, оилавий ажримлар таҳлил қилинди. Шунингдек, хотин-қизлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ноқонуний диний таълим, ноқонуний никоҳ ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман прокурорининг ўринбосари О.Жураев ва бошқа масъул ташкилот ходимлари томонидан тумандаги 20 ҳамда 35-мактабларда “Давомат” тадбирлари ўтказилиб, тарбияси оғир хулқ-атворли бўлган 10 нафар ўқувчига ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Машад, Истиқлол МФЙларида “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган “Ижтимоий профилактика” тадбирлари ўрганилди.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Уйчи туманидаги 25-мактабда «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.
Унда мактабнинг собиқ ўқувчиси Музаффар Қўчқоровнинг устозлари ва ДХХ Шарқ қўшинлари полигони подполковник Б.Тожиев, фахрий ҳарбийлар иштирок этдилар. Нафақадаги устоз Ҳодисахон Худойбердиева, туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов, она тили фани ўқитувчиси Ғолибахон Қўчқорова, мактаб директори Улуғбек Ғаниев, ЧҚБТ устози Солижон Мирзаалиев, мактаб психологи Ҳошияхон Алматоваларга “Ташаккурнома”лар топширилди.
Ватанпарварлик руҳида ўтган тадбирда Шарқий ҳарбий округга қарашли чегара қўшинларининг ҳарбий чиқишлари, ҳарбий қисмнинг аскарлари ва мактаб ўқувчилари иштирокидаги “Заковат” интеллектуал ўйини барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Уйчи тумани 2-сектордаги Исломобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Uychi nuts” МЧЖда бўлди.
Бу ерда асосан Хитойдан ёнғоқ маҳсулоти олиб келиниб, мағзи касаначилик асосида қайта ишланади. Маҳсулот Туркия давлатига янги бренд асосида экспорт қилинмоқда. Эътиборли томони, маҳсулот асосан қўл меҳнати билан тайёрлангани боис, хотин-қизлар ўз хонадонларида туриб ҳам даромад топиш имкониятига эгадирлар.






