▫️2025 йил 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсуми бошланади (https://t.me/minecofinuz/11025). Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

—лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;

—жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

—жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

—тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пуллик хизмат асосида фойдаланилмаслиги;

—бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канстовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);

—маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлмаслиги;

—бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган обект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;

—лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари — 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.

Хабарга кўра, бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.

Уйчи туман прокуратураси ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Уйчи туман прокурорининг ўринбосари О.Жураев ва бошқа ходимлар томонидан туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида тунги гуруҳларга бириктирилган ходимларга хизмат йўриқномаси ўтказилиб, фаолияти назорат қилинди.

Шифокор, Навоий МФЙлари ҳудудига кириш ва чиқиш жойларига видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, профилактика инспекторлари хизмат хоналарига интеграция қилиниши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Уйчи тумани 2-сектордаги Исломобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Uychi nuts” МЧЖда бўлди.

Бу ерда асосан Хитойдан ёнғоқ маҳсулоти олиб келиниб, мағзи касаначилик асосида қайта ишланади. Маҳсулот Туркия давлатига янги бренд асосида экспорт қилинмоқда. Эътиборли томони, маҳсулот асосан қўл меҳнати билан тайёрлангани боис, хотин-қизлар ўз хонадонларида туриб ҳам даромад топиш имкониятига эгадирлар.

Бугун шу долзарб мавзуда туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, оналик ва болалик муҳофазаси ҳамда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, шу билан биргаликда тизимда учраётган айрим камчиликлар таъкидланди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева сўзга чиқиб, эрта ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш, оналарнинг фарзанд кўришдаги туғруқ интервалларига риоя этиши учун ҳамкорликда ишлаш зарурлиги ҳақида тўхталди.

Туман ҳокимлигининг дин ишлари бўйича мутахассиси Ж.Қосимов, туман бош имом хатиби О.Исаковлар коррупция, ходимлар ўртасида диний ўқишхонлик, ўз жонига қасд қилиш, ёшларни мутаассиб ғояларга берилиш ҳолатлари, ижтимоий тармоқдан тўғри ва манфаатли фойдаланиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Уйчи туманидаги 40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 5-7 ёшли болаларда “Овоз бузилиш аппарати ва ҳиққилдоқнинг овоз ҳосил қилиш функцияси” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Мазкур семинарда барча мактабгача таълим ташкилотларидан дефектологлар иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашишди.

Подкатегории