Бугун шу долзарб мавзуда туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари билан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, оналик ва болалик муҳофазаси ҳамда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, шу билан биргаликда тизимда учраётган айрим камчиликлар таъкидланди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева сўзга чиқиб, эрта ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш, оналарнинг фарзанд кўришдаги туғруқ интервалларига риоя этиши учун ҳамкорликда ишлаш зарурлиги ҳақида тўхталди.

Туман ҳокимлигининг дин ишлари бўйича мутахассиси Ж.Қосимов, туман бош имом хатиби О.Исаковлар коррупция, ходимлар ўртасида диний ўқишхонлик, ўз жонига қасд қилиш, ёшларни мутаассиб ғояларга берилиш ҳолатлари, ижтимоий тармоқдан тўғри ва манфаатли фойдаланиш ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.