Уйчи туманидаги 34-мактабда “Қўл тўпи ўйин қоидалари, тўпни узатиш ва қабул қилиш, икки томонлама ўйин ўйнаш” мавзусида очиқ дарс машғулоти туман семинари тарзида ташкил қилинди. Машғулотда меҳмонлар А.Собиров, 1-сон спорт мактаби директори Ш.Мадраимов, спорт фахрийлари Ж.Мерганов, Р.Мирзаев, Бўёғон МФЙ раиси М.Каримовлар иштирок этдилар.

Дарсни жисмоний тарбия фани ўқитувчилари А. Мамадалиев, Г.Қозоқова, ёрдамчилар Ж.Турсунов, Ю.Эргашевалар 11-“Б” синф ўқувчилари иштирокида маҳорат билан ўтиб беришди.

Oliy Majlis Senati a'zosi Odiljon Mamatkarimov Uychi tumani "Beruniy" mahallasida bo‘lib, “Mahalla yettiligi” bilan uchrashuv o'tkazildi.

Uchrashuv davomida “Mahalla yettiligi” tizimi muhim ahamiyatga ega ekanligi, ularning mahallaha farovonligi uchun mas'ulligi, har bir fuqaroning oilaviy-ijtimoiy holatidan boxabar bo'lishi asosiy vazifasi ekanligi takidlandi. Mahalla aholisi bilan bevosita muloqot o‘rnatilib, muammolarni hal qilish yo‘llari, mahallalar rivoji va aholi turmush darajasini yaxshilashga qaratilgan tashabbuslar muhokama qilindi.

Bunday uchrashuvlar mahallalarning o‘zgarishiga va jamoaning rivojlanishiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.

3-феврал куни Уйчи тумани  37-сонли умумий урта таьлим мактабида ИИВ Академияси 3-укув курси курсанти С.Т.Хасанбоев томонидан "Ёшлар уртасида гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноконуний муомаласига карши курашиш давр талаби" мавзуси остида таргибот утказилди. Учрашувда ёшлар орасида наркотик ва психотроп моддаларнинг ноконуний айланишга карши кураш, уларнинг инсон саломатлиги учун зарари ва гиёхванд моддаларига берилиб колишнинг салбий окибатлари хакида батафсил малумотлар берилди. Шунинг билан биргаликда ёшларни хукукий онг ва хукукий маданиятини юсалтириш буйича давра сухбати утказилди.

Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов Уйчи туманидаги  Эзгулик МФЙ еттилиги билан учрашди.

Мулоқот давомида маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуджон Қорабоев маҳалланинг энг чекка ҳудудида жойлашган “Сокинлик”кўчасини асфальтлаштириш, темир бетон таянчни янгилаб, электр таъминотини яхшилаш бўйича қилган мурожаати назоратга олинди. Шу ерда 23-Эзгулик сайлов округидан туман Кенгаши депутати Моҳирахон Холмирзаеванинг фаолияти билан ҳам танишилди. Сўнг мазкур маҳаллада яшовчи, 5 нафар фарзандни тарбиялаётган Донохон Исматова хонадонига ташриф буюрилди. Хонадон соҳибаси  3,5 сотихли томорқасидан самарали фойдаланиб, йилига уч мартадан ҳосил олади. Картошка, помидор, маккажўхори, исмалоқ парваришлайди. Унинг тажрибасини оммалаштириш тавсия қилинди.

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-cонли қарорига асосан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳар бир ҳудудда биттадан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйилиши белгиланди. Жумладан, Наманган вилояти бўйича халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши фаолияти намунали йўлга қўйиладиган Кенгашлар рўйхатига киритилди (https://t.me/senat_markazi/932).

Бугун  халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашида бўлиб ўтган семинар намунали Кенгаш фаолиятини шакллантиришга бағишланди. Унда   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси О.Маматкаримов, Сенат аъзоси И.Нажмиддинов, халқ депутатлари  вилоят Кенгаши раиси С.Мўминов,  туман ҳокими Ш.Мусаев, шунингдек, туман Кенгаши депутатлари, кенгаш котиблари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Қарорда белгиланган вазифалар ҳамда намунали Кенгаш мақомини шакллантириш мезонлари бўйича атрофлича тушунтириш берилди. Маҳаллий Кенгашларнинг самарадорлигини ошириш, аҳолининг долзарб муаммоларини тезкор ҳал қилиш, қонунчилик ижросини таъминлаш ҳамда депутатларнинг масъулиятини кучайтириш каби муҳим йўналишлар бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш фаолиятини халқ манфаатларига йўналтириш, фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудий ривожланиш жараёнларига кенг жалб этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Подкатегории