Янгиликлар
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят маҳалласида Илҳомжон Мўминов, Неъматжон Дадамирзаевлар хонадонида "Маҳалла еттилиги" билан биргаликда маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқи ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастури доирасида ўз меҳнати билан камбағалликдан фаровонликка эришган оилалар тажрибаларини оммалаштириш, “Маънавий кўмакчилар” томонидан камбағал оилаларда меҳнат, ҳалоллик ва оилавий қадриятлар асосида ўзига бўлган ишонч ва фаровон ҳаёт сари интилиш ҳиссини оширишга қаратилган пресс тур ва маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар сўзга чиқдилар.
Хонадон эгалари маҳаллада яшовчи бир гуруҳ ишсизларга томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тажрибаларини сўзлаб беришди. Тадбир якунида маданият бўлими санъаткорлари миллий қўшиқлар куйлашди.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Истиқлол МФЙда жойлашган 29-мактаб ўқувчилари билан тадбир ташкил этилди.
1 февралдан 1 мартга қадар ўтказилаётган "Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп воситаларидан фойдаланмаслика қарши курашиш тезкор профилактик ойлиги" доирасида ўтказилган мазкур тадбирда огоҳликка чақирувчи буклет ҳамда видеоролик намоийш этилди. Гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари кенг тушунтирилди.
Айни вақтда Оқтош МФЙ еттилиги учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш ишлари бошланди. Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев масъуллар билан мазкур объектда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди, тегишли топшириқларни берди. 
Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Оқтош МФЙда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойили асосида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.
Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев хизмат кўрсатувчи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари билан муҳокама йиғилиши ўтказиб, тегишли топшириқларни берди. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳар бир кўчада амалий ишга киришдилар.
Уйчи тумани Оқтош МФЙ ҳудудидаги бозорда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нарх-навоси ўрганилди. Гўшт 75-80 минг, сабзи, пиёз 2000-2500, картошка 5500-6500, гурунч 10000-15000, тухум 800-1000 сўмдан сотилмоқда.






