Янгиликлар
Уйчи туманидаги Чўртук ва Ўнҳаят МФЙларида фуқароларга электрон аравача, қўлтиқтаёқ ҳассалар топширилди. Моддий ёрдам сўраб келган фуқароларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилиб, ариза киритилди.
Камбағал оилаларни аниқлаш мақсадида маҳаллаларда хатлов, камбағал деб топилган оилалар билан индивидуал режа тузиш ишлари олиб борилди.
Хатлов жараёнида аниқланган муаммолар жойига бориб ҳал этилди.
Маълумки, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2025 йил 23 январь куни Уйчи тумани марказида мавжуд пиёда қатнов йўлакчаларида ноқонуний савдо хизмати кўрсатилишининг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва пиёдалар ҳаракатланиши, уларга савдо хизмати кўрсатилишида қулай шарт-шароит яратиш мақсадида VII 4-3-6-86-K/25-сонли қарори (https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/2221388) қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан аҳолининг пиёдалар қатнови учун ажратилган йўлларда ноқонуний фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фуқароларга ноқонуний қурилмаларини 2025 йилнинг 15 февралига қадар олишлари расман огоҳлантирилган (https://t.me/uychihokimligi/116595). Бугун, 17 февраль бўлишига қарамай, яна белгиланмаган жойда савдо-сотиқ билан шуғулланиш ҳолати учрамоқда. Эрта тонгдан ишчи гуруҳи йўлларни тартибга келтириш ва белгиланган жойда савдо қилиш бўйича амалий ишларга киришди. 
Уйчи тумани марказидаги “Уйчи деҳқон бозори” ҳудудини тартибга келтириш мақсадида бозор ёнида бўш турган ер майдони туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан текисланди. Қизилравот йўналишида қатнайдиган транспортлар йўлларда тирбандлик келтириб чиқараётган эди. Эндиликда улар бозор ёнидаги ҳудудга жойлашади.
Туман ҳокими Ш.Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳи томонидан йўллар тартибга келтирилиб, белгиланган жойда савдо қилиш бўйича иш ташкил қилинмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан билим масканимиз юқори синф ўқувчилари билан “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги” мавзусида учрашув ўтказилди.
Унда жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди раиси Бахтиёр Обидов иштирок этди. Мулоқот давомида Конституция мазмун-моҳияти, унда белгиланган эркинлик, тенглик ва бағрикенглик тамойиллари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, суд жараёни, жисмоний ва юридик шахслар берган ариза ва даъво аризаларининг кўриб чиқилиши, суд ҳужжатларининг ижрога қаратилиши ҳақида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.
Учрашув давомида Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳам фикр юритилди.
Одилжон МАҲАМАДАЛИЕВ,39-мактаб директори.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙ биносида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, ташкилот, муассасалар раҳбарлари аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, мурожаатларни тингладилар.
Сайёр қабул давомида 16 нафардан ортиқ фуқаронинг кадастр, тиббий ва ижтимоий ёрдам, бандлик билан боғлиқ мурожаатлари қабул қилинди.
Ҳар бир масала тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижроси юзасидан тушунтириш берилди. Ўрганиш ва муддат қиладиган мурожаатларни қаноатлантирилиши назоратга олинди.






