Янгиликлар
Бугун Уйчи туман ҳокимлигида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев туркиялик қурувчи ишбилармон доира вакилларини қабул қилди.
Ишбилармонлар уйчилик қурувчилар билан ҳамкорликда туман марказида кўп қаватли, замонавий ва зилзилага бардошли уйлар қурилиши бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Қурувчилар вакиллари ўзаро ҳамкорлик борасида фикр алмашишди.
Уйчи туманидаги 44-ДМТТда бўлиб ўтган тадбир шундай номланди.
Байрам дастурхонига баҳорий таомлар тортилди. Дошқозонда сумалак ва палов тайёрланди. Нуронийлар эъзозу эътиборда бўлишди. Болажонлар иштирокидаги концерт дастури барчага завқ улашди.
Тадбирда иштирок этган таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Наргиза Дедаханова, туман ММТБ вакили Муқаддам Солиева, муассаса раҳбари Дилдора Юлдашева самимий тилаклар билдиришди. Бир гуруҳ фидойи ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 
Далалардан дараклар
Уйчи тумани “Отабой сулоласи Отабек” фермер хўжалигида баҳорги юмушлар давом этмоқда.
Дала қирғоқларига ўтқазилган дарахтларнинг остки қисми оқланди. Ички ариқ-зовурлар тозаланиб, бетонлаштирилмоқда.
Уйчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида баҳор байрами - Наврўзи оламга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Муассаса раҳбари, туман Кенгаши депутати Дилмурод Жўраев жамоани байрам билан қутлади. Тадбирда юздан ортиқ ишчи-ходимлар ҳамда меҳнат фахрийлари қатнашдилар.
Уйчи тумани Наманган-Учқўрғон автомагистраль йўлида туман ҳокими Ш. Мусаев, туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ўрганиш ишларини олиб боришди.
2-сектор ҳудудидаги Обод, Истиқлол, Ўнҳаят маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги пиёдалар йўлига қуриб олинган ноқонуний қурилмалар ўрганилиб, уларни йўл бўйларидан олдириш, буздириш чоралари кўрилмоқда. Ўрганишлар туман марказига қадар давом этади.






