Уйчи туманидаги 44-ДМТТда бўлиб ўтган тадбир шундай номланди.
Байрам дастурхонига баҳорий таомлар тортилди. Дошқозонда сумалак ва палов тайёрланди. Нуронийлар эъзозу эътиборда бўлишди. Болажонлар иштирокидаги концерт дастури барчага завқ улашди.
Тадбирда иштирок этган таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Наргиза Дедаханова, туман ММТБ вакили Муқаддам Солиева, муассаса раҳбари Дилдора Юлдашева самимий тилаклар билдиришди. Бир гуруҳ фидойи ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 






