Уйчи туман ҳокимлигида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими жамоатчилик кенгаши аъзолари навбатдаги режаларни белгилаб олишди.

Жамғарманинг туман бўлими раиси, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “Кексалар маслаҳат гуруҳи” фаоллари ишини ташкил этиш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида амалга ошириладиган келгусидаги вазифалар бўйича топшириқлар берди.

Деҳқон баҳори яқинлашмоқда

ҒАЛЛА ПАРВАРИШИДА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА

Уйчи туманида жорий йилда 6385 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. 1-сектор ҳудудидаги“Ровот файз барака” фермер хўжалигида ғаллани суғоришда илғор технология - барабанли спринклер аппарати (ёмғирли суғориш) қўлланилмоқда.

Айни вақтда хўжаликнинг 40 гектар майдондаги ғаллазорини суғоришда бу аппаратдан фойдаланилмоқда.

-Биз анъанавий эгатлаб суғоришдан воз кечдик,- дейди фермер хўжалиги раҳбари Шокиржон Шодмонов. – Интернет орқали қизиқиб, барабанли спринклер аппаратини олиб келдим. Афзаллик томони, ишчи кучи, сув, техника тежалади. 450 метр узунликда бўлиб, 50 метр радиусда оз миқдордаги сув билан катта миқдордаги ғалла майдонни суғориш имконияти бор.

Хўжаликда баҳорги юмушлар давом этмоқда. Дала қирғоқларига ўтқазилган дарахтларнинг остки қисми оқланди. Ички ариқ-зовурлар тозаланиб, бетонлаштирилмоқда.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Наманган вилоятида юксак савияда ўтказилаётган “Вилоят ҳокими кубоги” шахмат мусобақаси ўзининг туман босқичига етиб келди.

Бугун Уйчи туманида шахмат ихлосмандлари интиқ кутган баҳслар бўлиб ўтди. Бу ерда фақат кучлилар эмас, ҳақиқий интеллект жанги усталари беллашди.

Аввалига шахмат турнирлари маҳаллалар кесимида ташкил этилган бўлиб, ўз ҳудудида ғолиб чиққан энг кучли шахматчилар бугун туман босқичида ўз маҳоратини синовдан ўтказишди. Ҳар бир юриш, ҳар бир қарор мусобақанинг кейинги босқичига йўлланма тақдирини ҳал қилди.

Туман босқичида ғолиб чиққанлар вилоят босқичида курашни давом эттиришади. Олдинда янада кескин ва шиддатли баҳслар кутиб турибди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙ биносида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Мусаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Д.Болтабоев, ташкилот, муассасалар раҳбарлари аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.

Сайёр қабул давомида 13 нафардан ортиқ фуқаро мурожаат этди. Уларнинг кадастр, ижтимоий масалаларда, ичимлик суви тармоғини таъмирлаш, йўлни шағаллаш, бандлик билан боғлиқ мурожаатлар қабул қилинди. Ҳар бир масала тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижроси юзасидан тушунтириш берилди. Ўрганиш ва муддат талаб этиладиган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Деҳқон МФЙ ёшлар етакчиси, туман Кенгаши депутати Маъруфжон Юсубжонов ёш, изланувчан ва ҳаракатчан мураббийлардан. Унинг ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман ИИБ, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида бугун 1-спорт мактабида кёкушинкай карате бўйича Наманган вилояти чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Абдуллажон Акбаев самимий тилаклар билдирди.

35 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳслар қизиқарли ва муросасиз руҳда давом этмоқда.

Подкатегории