Наманган вилоятида юксак савияда ўтказилаётган “Вилоят ҳокими кубоги” шахмат мусобақаси ўзининг туман босқичига етиб келди.
Бугун Уйчи туманида шахмат ихлосмандлари интиқ кутган баҳслар бўлиб ўтди. Бу ерда фақат кучлилар эмас, ҳақиқий интеллект жанги усталари беллашди.
Аввалига шахмат турнирлари маҳаллалар кесимида ташкил этилган бўлиб, ўз ҳудудида ғолиб чиққан энг кучли шахматчилар бугун туман босқичида ўз маҳоратини синовдан ўтказишди. Ҳар бир юриш, ҳар бир қарор мусобақанинг кейинги босқичига йўлланма тақдирини ҳал қилди.
Туман босқичида ғолиб чиққанлар вилоят босқичида курашни давом эттиришади. Олдинда янада кескин ва шиддатли баҳслар кутиб турибди.






