Деҳқон баҳори яқинлашмоқда

ҒАЛЛА ПАРВАРИШИДА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА

Уйчи туманида жорий йилда 6385 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. 1-сектор ҳудудидаги“Ровот файз барака” фермер хўжалигида ғаллани суғоришда илғор технология - барабанли спринклер аппарати (ёмғирли суғориш) қўлланилмоқда.

Айни вақтда хўжаликнинг 40 гектар майдондаги ғаллазорини суғоришда бу аппаратдан фойдаланилмоқда.

-Биз анъанавий эгатлаб суғоришдан воз кечдик,- дейди фермер хўжалиги раҳбари Шокиржон Шодмонов. – Интернет орқали қизиқиб, барабанли спринклер аппаратини олиб келдим. Афзаллик томони, ишчи кучи, сув, техника тежалади. 450 метр узунликда бўлиб, 50 метр радиусда оз миқдордаги сув билан катта миқдордаги ғалла майдонни суғориш имконияти бор.

Хўжаликда баҳорги юмушлар давом этмоқда. Дала қирғоқларига ўтқазилган дарахтларнинг остки қисми оқланди. Ички ариқ-зовурлар тозаланиб, бетонлаштирилмоқда.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.