Maktabgacha ta’lim tizimini rivojlantirish, boshqaruv jarayonlarini takomillashtirish va rahbar xodimlarning malakasini oshirish maqsadida Uychi tumanidagi 50-DMTTda "Maktabgacha ta’lim tashkiloti direktori o‘rinbosarlari faoliyatini samarali tashkil etish" mavzusida seminar tashkil etildi.

Tadbir maktabgacha ta’lim tashkilotlarida boshqaruv samaradorligini oshirish, pedagogik jarayonni rivojlantirish hamda zamonaviy yondashuvlarni joriy etish masalalariga bag‘ishlandi.

Dastlab seminarda ushbu tashkilot direktori o‘rinbosari Asila Faxriddinova direktor o‘rinbosarlari faoliyatida samarali boshqaruv usullaridan foydalanish, pedagogik jamoani boshqarish va ularning kasbiy rivojlanishini ta’minlash, innovasion ta’lim metodlarini joriy etish, bolalarning rivojlanishiga yo‘naltirilgan samarali tarbiyaviy dasturlar ishlab chiqish yuzasidan tajribalarini o‘rtoqlashdi.

Уйчи туманидаги Зоҳиджон Исматиллаев раҳбарлик қилаётган "Машад соҳибкори" фермер хўжалиги фидойилари ўтган йили қишлоқ хўжалигида барча соҳаларда қувонарли натижаларга эришдилар. Жорий йилда ҳам жамоа лафзи ҳалоллари улкан режа ва мақсадлар сари меҳнат қилишмоқда.

Деҳқон баҳори бошланишидан аввал қилинган сумалак ҳам жамоани яна бир дастурхон атрофига жамлади. Яхши ниятлар билдирилиб, эзгу тилаклар қилинди.

Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси капитал қурилиш бошқармаси буюртмачилигида "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан реконструкция ишлари амалга оширилиб, бугунги кунда замонавий қиёфа касб этди.

Бугун оромгоҳга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти кенгаши раиси Ҳ.Ходжаев, Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. З.Жўраевлар ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Айни вақтда оромгоҳда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Катта дошқозонда баҳорнинг тансиқ таоми –сумалак тайёрланди. Оромгоҳнинг бу йилги мавсумда иш бошлашини тилаб, яхши тилаклар билдирилди.

Уйчи туманида Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 123-сонли қарори ижроси таъминланмоқда.

Мазкур қарорга асосан туман “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда туманда яшовчи ёлғизлар реестрига киритилган фуқаролар хонадонига бориб, улар қайта баҳолашдан ўтказилмоқда. Бунда ёлғизларнинг функционал ўзгаришлари ҳамда саломатлиги ўрганилмоқда.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибиятида маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. 

Унда “Уйчи туманида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури ижроси ҳамда 2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни кўриб чиқиш тўғрисида”,  “Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида”, “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларни йўналтириш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармони асосида Уйчи туманини 2025 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонуни ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2024 йил 7 ноябрдаги 543-6-0-Қ/24-сонли қарори ижросини Уйчи туманида таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  масалалар кўриб чиқилиб, доимий комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Масалаларни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибида кўриб чиқилиши тавсия этилди.

Подкатегории