Янгиликлар
Уйчи туманида 2025 йилда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙ оғир ҳудуд деб танлаб олинган. Шу кунларда аҳолининг томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун қувур тармоғи тортишга киришилди. “Барокат ҳиммат файз” МЧЖ томонидан шу кунга қадар 800 метр полиэтилен қувур монтаж қилиб бўлинган ва 2500 метр ерда траншея қазилиб, қувур тортилмоқда. Иш якунланса, маҳалла ҳудудидаги 300 та хонадонда сув таъминоти яхшиланади ва томорқадан даромад олиш имконияти яратилади.


Томорқа – хазина
ҚЎШИМЧА ДАРОМАД – ФАРОВОНЛИККА АСОС
Уйчи тумани Бўёғон МФЙ ҳудудида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳалладаги деярли ҳар бир хонадонда ерлар чопилиб, экишга тайёрланган, аксариятида ҳосил етиштирилмоқда. “Хонабод” кўчасида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Ибрагимов хонадонида энг ибратли хонадонлардан десак, асло янглишмаймиз. Олти сотихли томорқанинг уч сотихида иккита иссиқхона мавжуд. Уларда 40 туп лимон парваришланмоқда.
Бўш майдонларда исмалоқ етиштирилган. 10 минг туп помидор, бодринг кўчатлари тайёрланмоқда. Яна уч сотих майдонга ошкўк, укроп сепилган. Тез кунларда бозорга чиқарилади. Бундан ташқари хонадонда қорамол, қуён ҳам бор. Қўшимча даромад эвазига оила фаровонлиги таъминланмоқда.


8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Нуроний” жамғармаси туман бўлими томонидан тадбир ташкил этилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлардан иборат маҳалла кексалар маслаҳат гуруҳи раислари ҳамда жамғарма фаолиятини қўллаб-қувватлаб келаётган туман ҳокимлиги ва жамоат ташкилотларидаги хотин-қизлардан бир гуруҳига байрам совғалари топширилди.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев ҳамда бошқалар самимий тилаклар билдиришди.


Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда долзарб агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув амалий семинар йиғилиши бўлди.
Унда Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олим-мутахассислар ҳамда вилоят ҳокимининг ғаллачилик бўйича маслаҳатчиси А.Нуралиев иштирок этдилар.
Ғаллачилик фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларига мавзуга доир тавсиялар берилди.


Кўп кишилар ошиқ эрди сенга, жанон ҳуррият,Жон қилибдур неча инсон сенга қурбон, ҳуррият.Уйчи туманидаги 8-мактабда “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг якка-ю ягона тўғри йўлидир” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, маърифат тарғиботчиси, шоира М.Қирғизова, миллий гвардия инспектор психологи А.Қўчқоров, мактаб директори М.Жамолиддиновалар қатнашдилар.
Тадбир давомида ёшларга нажот — юксак маънавият мақомига эришишда экани, ота-боболаримиз мамлакатимиз яхлитлиги, халқларимизнинг мустақиллигини кўп орзу қилгани ва унга кўз тикиб оламдан ўтиб кетганликлари, биз эса бугунги кунда аждодларга муносиб ворис бўлишимиз зарурлиги таъкидланди.






