Томорқа – хазина

ҚЎШИМЧА ДАРОМАД – ФАРОВОНЛИККА АСОС

Уйчи тумани Бўёғон МФЙ ҳудудида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалладаги деярли ҳар бир хонадонда ерлар чопилиб, экишга тайёрланган, аксариятида ҳосил етиштирилмоқда. “Хонабод” кўчасида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Ибрагимов хонадонида энг ибратли хонадонлардан десак, асло янглишмаймиз. Олти сотихли томорқанинг уч сотихида иккита иссиқхона мавжуд. Уларда 40 туп лимон парваришланмоқда.

Бўш майдонларда исмалоқ етиштирилган. 10 минг туп помидор, бодринг кўчатлари тайёрланмоқда. Яна уч сотих майдонга ошкўк, укроп сепилган. Тез кунларда бозорга чиқарилади. Бундан ташқари хонадонда қорамол, қуён ҳам бор. Қўшимча даромад эвазига оила фаровонлиги таъминланмоқда.