Янгиликлар
Bugungi kunda jamiyatda milliy kiyimlarning ta'lim jarayonida ham alohida ahamiyatga ega.
Uychi tumanidagi ayrim fanlar chuqur oʻqitiladigan sinflari mavjud boʻlgan 1-sonli umumiy oʻrta ta'lim maktabining boshlangʻich ta'limining oliy toifali oʻqituvchisi Saidaxon Mirzayeva rahbarligida 3-"D" sinf oʻquvchilari, bugungi ma'naviyat soatu darsini milliy liboslarda, bahoriy kayfiyat bilan tashkil etishdi.
Dars jarayonlarida oʻquvchilarning milliy liboslardagi ishtiroki ularda vatanparvarlik va milliy gʻururning yanada oshishiga xizmat qiladi.


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида "Соку" МФЙда бўлиб, хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш, паррандачилик, чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Баҳодир Жўраевнинг асли касби ўқитувчилик. У паррандачилик, чорвачиликка қизиқади. Хонадонида 10 бош қорамол, 20 бош қўй, йигирмага яқин турдаги қуш ва паррандаларни парвариш қилади. Алмаз қирғовули, товус кабутар, Ҳинд товуси, лентали товус кабутар, шимолий Кавказ кабутари, якобин, Кавказ қирғовули каби ноёб қуш ва паррандалар бор.
Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Муҳаммадвали Отақўзиев олти сотихли томорқасига февраль ойида картошка ва рўзғор учун бошқа зарур турдаги маҳсулотларни эккан. У йилига уч мартагача ҳосил олади. Орифжон Қамбаров эса хонадонида 6 бош сментал қорамолларини парвариш қилмоқда.
Вилоят раҳбари хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш орқали фаровон яшаётган бу каби оилалар тажрибасини оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан Соку, Шифокор, Тепасарой маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти Уйчи туман ИИБ бошлиғи Умиджон Эшанов томонидан ўрганилди.
Мазкур қарорга асосан ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш устувор вазифа эканлиги, жиноятдан ҳоли бўлган хавфсиз ҳудуд, хавфсиз кўча, йўлаклар барпо этиш, жамоат жойларига видеокузатув камералари ва ташвиш тугмалари ўрнатилиши бўйича ишларни янада кучайтириш кераклиги тушунтирилди.
Маҳалла еттилиги вакилларига қарорнинг ҳар бир банди бўйича ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши тушунтирилди.
ИИБ бошлиғи ташаббуси билан хавфсиз йўлак барпо этиш бўйича пиёдалар ўтиш йўлакларида тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Уйчи туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари, аппарат ходимлари иштирок этдилар.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга юртимиздаги ҳамда хориждаги рўй бераётган муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
Сиёсий-маърифaт соатида спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтишди.


Мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани, давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Уйчи туманидаги маданият марказида байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Ш.Мусаев аҳли зеболарни байрам билан самимий табриклади.
Таниқли хонандалар Комилжон Неъматов, Даминжон Қосимов туман маданият маркази “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги байрам концерти барчага хушнудлик бағишлади.









