Мамлакатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан Соку, Шифокор, Тепасарой маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти Уйчи туман ИИБ бошлиғи Умиджон Эшанов томонидан ўрганилди.

Мазкур қарорга асосан ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш устувор вазифа эканлиги, жиноятдан ҳоли бўлган хавфсиз ҳудуд, хавфсиз кўча, йўлаклар барпо этиш, жамоат жойларига видеокузатув камералари ва ташвиш тугмалари ўрнатилиши бўйича ишларни янада кучайтириш кераклиги тушунтирилди.

Маҳалла еттилиги вакилларига қарорнинг ҳар бир банди бўйича ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши тушунтирилди.

ИИБ бошлиғи ташаббуси билан хавфсиз йўлак барпо этиш бўйича пиёдалар ўтиш йўлакларида тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.