Аввал хабар берганимиздек, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан фидойи хотин-қизлардан бир гуруҳига “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилган эди.

Тақдирланганлар орасида кўп йиллар Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, маҳалла тизимида самарали фаолият кўрсатган Раҳбархон Қўзибоева ҳам  бор.

Бугун туман ҳокимининг ўринбосари Саидахон Аҳмадалиева меҳнат фахрийси Раҳбархон Қўзибоева хонадонида бўлиб,  “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғасини топширди.

Уйчи туманида спортнинг волейбол тури бўйича ўсмирлар ўртасида Наманган вилояти чемпионати ўтказилди.

🏐Мусобақада вилоятимизнинг 14 та шаҳар ва туманларидан жамоалар иштирок этди.

Жамоаларнинг кескин ва қизиқарли баҳслари остида ўтган мусобақа якунида 🥇1-ўрин Давлатобод тумани, 🥈2-ўрин Янгиқўрғон тумани,🥉3-ўрин Давлатобод спорт мактаби жамоаларига насиб қилди.

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи,подполковник О.Шарипов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Н.Хуббимов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник У.Эшанов иштирок этдилар.

Раҳбарлар томонидан ғолиб жамоалар медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фахрли 1-ўринни олган Давлатобод тумани жамоаси Республика босчиқида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Уйчи тумани Пастгузар маҳалласида "Замон мега дом строй" МЧЖ томонидан дастур доирасида суғориш тармоғини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни вақтда 900 метр ички ариқ бетонлаштирилмоқда. Иш якунласа, мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг томорқа хўжалигига сув етказиб бериш имконияти яратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2025 йилдаги "Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 126-сон қарори қабул қилинди.

Президентнинг 03.02.2025 йилдаги ПҚ-41-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб кундузги парвариш хизмати йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш жорий этилади.Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:• Имконияти чекланган болаларга кундузги парвариш хизматларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом;• Имконияти чекланган болаларга кундузги парвариш хизматларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар тақдим этиш ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисида низом.Болаларни кундузги парвариш хизматлари якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан кўрсатилиши мумкин. Бунда уларнинг давлат шериклари Қорақалпоғистон, вилоятлар ва пойтахтдаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий агентлиги бўлинмалари ҳисобланиши белгиланган.Кундузги парвариш хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик шартномалари Агентликнинг "Болаларга кундузги парвариш хизматлари бошқаруви" ахборот модулида электрон тарзда тузилади ва томонларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади."Инсон" аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларининг тегишли тарзда бажарилиши устидан назорат амалга оширади.Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яратиш мақсадида 2025 йил 1 мартдан пилот тартибида "Андижон вилоят аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази" давлат муассасаси ташкил этилади.Низомга кўра, хусусий шерикка компенсация қуйидаги шартлар бажарилганда тўланади:• гуруҳга камида 4 нафар бола қабул қилинганда;• "Кундузги парвариш хизматини бошқариш" ахборот модулига кундузги парвариш хизмати доирасида ташкил этилган ҳар бир гуруҳга қабул қилинган болалар тўғрисидаги маълумотлар киритилганда.Бунда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кундузги парвариш хизматидан бир кун фойдаланганлик учун қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:• 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 25%;• 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 27%.Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус учун субсидия миқдори 1,1 оширувчи коэффициент қўллаш орқали белгиланади.Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ҳар бир ногирон боласи учун субсидиянинг умумий миқдоридан 30% миқдорида қўшимча маблағ тўланади.Кундузги парвариш хизмати ташкил этилган жойдан 3 км радиусдан ортиқ масофада яшовчи болаларнинг келиб-кетиши учун хусусий шерик томонидан транспорт хизмати йўлга қўйилганда, тарбияланувчининг мазкур хизматга амалда қатнашган кунлари сонидан келиб чиқиб, бир ой учун БҲМнинг 75% гача миқдорида компенсация тўланади. Д.Темиров,Уйчи туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

Президент томонидан 28.02.2025 йилдаги «Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармон имзоланди. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш. Маълумот учун: Мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади: қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат (ҳуқуқ);умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома). Бунда танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият йўналишлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади:«Ўзбекекспертиза» АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш бўйича;«Ўзинжиниринг» лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича;«Миллий ПР-маркази» ДУКнинг Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама телерадиокомпаниялар хизматларини, ва бошқа оммавий хорижий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича;«Саг агро МТП» МЧЖнинг ёнғоқ ишлаб чиқарувчиларга агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича механизация хизматларини кўрсатиш бўйича;«Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасасининг миллий стандартларни шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиш бўйича. Д.Темиров,Уйчи туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

Подкатегории