Янгиликлар
Uychi tuman IIB boshlig‘i va sohaviy xizmat rahbarlari tomonidan tumanning "Qashqar","Keskanyor" mahallalari yettiligi faoliyati va profilaktika inspektorlari xizmat xonalari, yurituvdagi hujjatlari o‘rganildi.
O‘rganish davomida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish bo‘yicha muddat belgilab berildi.
Bundan tashqari, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-yanvardagi "2025-yilda respublika mahallalarida xavfsiz muhitni yaratish va huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish tizimi samaradorligini yanada oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi PQ-1-sonli Qarori ijrosi yuzasidan amalga oshirilayotgan ishlarni jadallashtirish tushuntirildi.
"Xavfsiz ko‘cha", "Xavfsiz yo‘lak" tamoyili asosida tungi vaqtlarda ko‘chalarni yoritish bo‘yicha ish tashkil qilinib, tuman markazida piyodalar o‘tish yo‘laklariga yoritish chiroqlari o‘rnatildi.
Уйчи туманидаги оғир ҳудуд деб танлаб олинган Дўстлик, Ғайрат МФЙларида фуқаролар билан учрашилди.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғ.Жамалов, туман ҳокими Ш.Мусаев маҳалла фуқаролари билан мулоқот чоғида ҳудудда амалга ошириладиган ишлар бўйича ахборот бердилар. “Ташаббусли бюджет” орқали кўчаларни асфальт қилиш юзасидан тушунтирилди.
Уйчи туманидаги "Абдураҳмон ота Умрзоқов", "Хуринисобегим”, "Ёрқўрғон ободончи" фермер хўжаликларида ер текислаш ишлари олиб борилмоқда.
"Ёрқўрғон соф толаси" фермер хўжалигида ғаллани ўғитлаш жараёни давом этмоқда. "Илҳомжон Икромжон" фермер хўжалигида ғаллага суспензия сепилмоқда.


Уйчи туманидаги “Эргашбой ота” фермер хўжалиги дала майдонида “Хитой технологияси асосида чигит экишнинг афзалликлари” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, пахтачиликда илмга асосланиш, замонавий агротехнологияларни қўллаш, харажатни минималлаштириш ва даромадни кўпайтириш бугунги куннинг муҳим талаби. Шу нуқтаи назардан жорий йилдан бошлаб Уйчи туманида 2047 гектар майдонда тажриба тариқасида Хитой технологияси асосида плёнка остига чигит экилиши режалаштирилган.
Бунинг ўзига хослиги шундаки, чигит экиш, плёнка тўшаш ва томчилатиб суғориш учун шланг ётқизиш ишлари замонавий техника ёрдамида бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу фермерлар учун вақт ва маблағни тежаш имконини беради. Чигит уруғи 5-6 кундан сўнг, анъанавий усуллардан фойдаланиш билан таққослаганда тахминан беш кун олдин униб чиқади. Ҳосилдорлик 50 центнердан ортади. Семинар давомида мутахассислар томонидан Хитой технологиясини қўллашнинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот ва илмий асосланган тавсиялар берилди. Қатнашчилар экиш жараёнларини ҳам кузатиб борди.
Семинарда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди ҳамда мўл, эртаги ва сифатли ҳосил етиштириш учун шу кунларда чигит экишга киришиш ва бунинг учун барча чора-тадбирларни кўриш зурурлигини таъкидлади.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган. Аёл билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги барча соҳаларида самарали меҳнат қилишмоқда.
Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари Саидахон Аҳмадалиева туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизлар ва меҳнат фахрийларини йўқлади. Меҳнат фахрийлари Олмурут МФЙда яшовчи Санобархон Абдураҳимова, табаррук етмиш беш ёшни қаршилаган Санъатхон Турсунова, Дўстлик МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Асалхон Саидраҳимовалар кўрсатилган эътибордан мамнун бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар.








