Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибиятида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда депутат аёллар қутланиб, байрам совғалари топширилди.

Барча жойларда бўлгани каби Уйчи туманидаги жоме масжидларида ҳам  рамазон ойининг шукуҳли ва файзли онларида таробеҳ намозлари беками кўст амалга оширилмоқда

Истиқлол маҳалласида жойлашган "Машҳад мозори" жоме масжидида туман ИИБ профилактика инспекторлари, МФЙ фаоллари ҳамда мактаблардан бириктирилган ўқитувчилар иштирокида навбатчилик давом этмоқда.

Таробеҳ намозида дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўраб, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтиришни сўраб, дуо қилмоқдалар.

Умиджон СУЛТОНОВ

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманида  дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

4-сектор ҳудудидаги"Оқтош" маҳалласида 1010 та хонадон бўлиб, 5858 нафар аҳоли истиқомат қилади. Дастур доирасида бу ерда кенг кўламда ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича амалий ишлар бошланган.

Вилоят раҳбари дастур доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар тақдимоти билан танишди. Сўнг ҳудуддаги оилавий шифокорлик пунктида бўлди. Мазкур шифохона биноси талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли фаолиятини вақтинча  бошқа бинода давом эттирилиши айтилди. Шу кунларда оилавий шифокорлик пункти учун  50 қатновга мўнжаллаган замонавий янги бино қурилишига киришиладиган бўлди.

"Оқтош" МФЙ еттилиги учун  "Маҳалла маркази" биноси таъмирланмоқда.   1, 2 км. электр линияларини жорий, 1 км. ичимлик суви тармоғини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган. 3,8 км. йўл шағаллаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими дастур доирасида амалга оширилаётган  ишлар сифатига алоҳида эътибор қаратиш, хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши томонидан байрам тадбири ўтказилди.

Туман маданият марказидаги байрам тадбирида 244 нафар таълим соҳасидаги фидойи хотин-қизлар вакиллари иштирок этдилар. Тантанада туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Мўминов, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси М.Тўхтабоевлар самимий тилаклар билдиришди.

Туман маданият маркази хонандалари ҳамда кичкинтойлар иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди.

Байрам арафасида кўп йиллик самарали меҳнатлари учун 18, 41, 44-мактаблар директорлари Барнохон Нуриддинова, Раънохон Ҳошимова, Раҳбархон Юнусова, 19-ДМТТ директори Маъмурахон Қосимовалар “Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун” Халқаро эсдалик нишони билан, Гавҳархон Муталова эса “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

Подкатегории