Уйчи туманида 12 масжид бўлиб, уларда фуқаролар таробех намозини ўқишлари учун туман ИИБ, МГ ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан ҳамкорликда хизмат ташкил қилинди.

Хусусан, таробеҳ намози вақтида намозхонларга янада қулайлик яратиш, уларнинг эмин- эркин ибодат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Сектор раҳбарлари томонидан тумандаги жоме масжидларига ташриф буюрилиб, хизмат ташкил этилганлиги, ҳушёрлик ва хизмат интизомига риоя қилиш ҳолати билан танишилди. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жалб қилинган куч воситалари ИИБ, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги ходимлари, жамоатчилик вакилларига қўшимча тушунтиришлар берилди.

Уйчи туманидаги 46-мактабда Ў‌збекистон халк шоираси Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб "Зулфияхоним издошлари" номли тадбир бў‌либ ўтди.

Уни она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Д. Жўраева олиб борди. Ўқувчилар шоиранинг ҳаёти ҳақида сўзлаб, шеърларидан ифодали айтиб беришди. Зулфияхоним хотирасига бағишлаб турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжоннинг "Энг гуллаган ёшлик чоғимда" шеъри қўшиқ қилиб куйланди.

Уйчи туманидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” нодавлат таълим муассасасида бугунги кунда олти юзга яқин ўғил-қиз таълим олмоқда.

Жиззах шаҳрида  муайтай бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида муассаса курсантлари ҳам иштирок этдилар. Қувонарлиси, улардан  тўрт нафари совриндорлар сафидан жой олди.

Жумладан, курсант Лазизбек Неъматиллаев  54 кг. вазнда биринчи ўринни эгаллаб, чемпион бўлди.  Фирдавсбек Ҳакимжонов 63,5 кг. вазнда, Чарос Муҳаммедова 75 кг. вазнда иккинчи ўринларни забт  этишди. Севара Сойибназарова  67 кг. вазнда  учинчи ўринни қўлга киритди.

Барча совриндорларни самимий табриклаймиз!

🔰 Уйчи туман маданият марказида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилмоқда.

▫️Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев, ташкилотлар раҳбарлари аҳоли вакиллари билан юзма -юз мулоқотда бўлишмоқда.

Сайёр қабул давомида ҳар бир масала тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижроси юзасидан тушунтириш берилмоқда. Ўрганиш ва муддат қиладиган мурожаатларни қаноатлантирилиши назоратга олинмоқда.

Бугун Уйчи туманида сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.

Учрашув давомида бандлик, саломатлик ва моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлар билдирилди. Айрим муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолганлари тегишли мутасаддиларга юборилди.

Подкатегории