Уйчи туманидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” нодавлат таълим муассасасида бугунги кунда олти юзга яқин ўғил-қиз таълим олмоқда.

Жиззах шаҳрида  муайтай бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида муассаса курсантлари ҳам иштирок этдилар. Қувонарлиси, улардан  тўрт нафари совриндорлар сафидан жой олди.

Жумладан, курсант Лазизбек Неъматиллаев  54 кг. вазнда биринчи ўринни эгаллаб, чемпион бўлди.  Фирдавсбек Ҳакимжонов 63,5 кг. вазнда, Чарос Муҳаммедова 75 кг. вазнда иккинчи ўринларни забт  этишди. Севара Сойибназарова  67 кг. вазнда  учинчи ўринни қўлга киритди.

Барча совриндорларни самимий табриклаймиз!