Уйчи туманидаги 46-мактабда Ўзбекистон халк шоираси Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб "Зулфияхоним издошлари" номли тадбир бўлиб ўтди.
Уни она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Д. Жўраева олиб борди. Ўқувчилар шоиранинг ҳаёти ҳақида сўзлаб, шеърларидан ифодали айтиб беришди. Зулфияхоним хотирасига бағишлаб турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжоннинг "Энг гуллаган ёшлик чоғимда" шеъри қўшиқ қилиб куйланди.






