Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманида дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
4-сектор ҳудудидаги"Оқтош" маҳалласида 1010 та хонадон бўлиб, 5858 нафар аҳоли истиқомат қилади. Дастур доирасида бу ерда кенг кўламда ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича амалий ишлар бошланган.
Вилоят раҳбари дастур доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар тақдимоти билан танишди. Сўнг ҳудуддаги оилавий шифокорлик пунктида бўлди. Мазкур шифохона биноси талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли фаолиятини вақтинча бошқа бинода давом эттирилиши айтилди. Шу кунларда оилавий шифокорлик пункти учун 50 қатновга мўнжаллаган замонавий янги бино қурилишига киришиладиган бўлди.
"Оқтош" МФЙ еттилиги учун "Маҳалла маркази" биноси таъмирланмоқда. 1, 2 км. электр линияларини жорий, 1 км. ичимлик суви тармоғини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган. 3,8 км. йўл шағаллаштирилмоқда.
Вилоят ҳокими дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар сифатига алоҳида эътибор қаратиш, хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






