Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган. Аёл билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги барча соҳаларида самарали меҳнат қилишмоқда.

Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари Саидахон Аҳмадалиева туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизлар ва меҳнат фахрийларини йўқлади. Меҳнат фахрийлари Олмурут МФЙда яшовчи Санобархон Абдураҳимова, табаррук етмиш беш ёшни қаршилаган Санъатхон Турсунова, Дўстлик МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Асалхон Саидраҳимовалар кўрсатилган эътибордан мамнун бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар.