Уйчи туман Қўрғонча МФЙда яшовчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи кекса Пўлатбой ота Турсунов хонадонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси диорасида ҳашар ўтказилиб, кўчатлар ўтқазилди.

Тадбирда туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори Т.Боймирзаев, мутахассислар ҳамда 15 нафар ижтимоий ходим ассистентлар иштирок этдилар. Ҳашар давомида 16 туп мевали кўчат ўтқазилди.

Xabaringiz bor “Yashil makon” loyihasi asosida Pop tumanidan o‘tuvchi 4R-112 avtomobil yo‘lining Pop tumanidan o‘tuvchi Farg‘ona halqa yo‘lining 37 kilometr masofasida korxona, tashkilotlar tomonidan “Yashil belbog‘” barpo etilgan edi. Ushbu hududda suv kam bo‘lganligi sababli maxsus texnikalar yordamida suv olib kelib sug‘orish ishlari amalga oshirilayotgan edi.

Namangan davlat pedagogika instituti Tabiiy fanlar kafedrasi dotsenti M.Qoriyev tomonidan ishlab chiqilgan suvtejamkor agrotexnologiyasini sinovdan o‘tkazish va amaliyotga tatbiq etish maqsadida, Namangan viloyat Ekologiya boshqarmasi tomonidan "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida ushbu hududga 500 tup sada qayrag‘och ko‘chatlari kichik handaklar va mulchalash agrotexnologiyalarini birgalikda qo‘llash asosida ishlab chiqilgan suvtejamkor agrotexnologiya asosida ekildi.

Mazkur agrotexnologiyaning afzalligi shundaki, qish va bahor oylaridagi yog‘ingarchilik taʼsirida tuproqda to‘plangan namlikni uzoq vaqt saqlab turish imkonini beradi. Natijada ko‘chatlarni sug‘orish uchun sarflanadigan suvning bir qismini tejab qolishga yordam beradi. Shu bois sug‘orish taʼminoti murakkab bo‘lgan hududlarga mevali va manzarali daraxtlardan bog‘ tashkil etishda ushbu agrotexnologiyaning ahamiyati kattadir.

Namangan viloyati Ekologiya boshqarmasi matbuot xizmatiBizni kuzatib boring 📱 Telegram (https://t.me/eko_xabarlar)// 📨🖊 @econam_bot

Уйчи тумани "Зарбол Навоий"  СИУ ҳудудидаги "Тола" фермер хўжалигида 10 гектар майдонга Хитой технологияси асосида  76х10 схемасида чигит экилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар Уйчи туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида 1-мактабда "Ёш қутқарувчи" мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда 4 та мактаб жамоаси иштирок этди. Мусобақада иштирокчилар шижоат билан қатнашдилар ва ўз мактаблари шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.

Кўтаринки руҳда ўтган мусобақа якунида 41-мактаб жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланма олди. 45-мактаб жамоаси иккинчи, 12, 31-мактаблар жамоалари 3-ўринларни қўлга киритдилар.

Ж.МАМАДАЛИЕВ,41-мактаб жамоа мураббийси.

Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари!

Бугун жамият ҳаётини янада яхшилаш, ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, юртга дахлдор ҳар бир фуқаронинг ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий онгини ўстириш, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтириш, бир сўз билан айтганда, “халқни халқ, миллатни миллат қилиб тарбиялаш”га қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, кенгайтиришга табиий эҳтиёж туғилмоқда. Бу йўналишдаги ишларни амалиётга кенг жорий этиш мақсадида ўзим сайланган  23-Эзгулик сайлов округида  жорий йилнинг ўтган даврида бир қатор ишлар амалга оширилди.  Йил бошида депутатлик фаолиятимни амалга ошириш учун 35 банддан иборат йўналишларида тадбирлар режамни белгилаб олдим.Округ ҳудудидаги Эзгулик, Қаҳрамон, Хизиробод маҳалла фуқаролар йиғинларида 9422 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу маҳаллаларда 16 та кўча, 2 та ташкилот, 4 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та мактаб, 1та оилавий шифокорлик пунктлари мавжуд. Аҳолининг  2100 нафарини ёшлар, 5500 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.  332 нафар ишсизлар қайд этилган. Депутат - бу халқнинг ишончли вакили, халқ билан юқори ташкилотлар орасидаги кўприк, воситачидир. Бугунги кунда ҳар бир депутат ўз ҳудудидаги муаммо ва таклифларни  ҳал этиш, муаммоларга ечим  топиш мақсадида юқори ташкилотлар вакиллари билан биргаликда иш олиб бориши зарур. Маҳаллаларда аҳоли талаб-истаклари асосида инфратузилмани яхшилаш борасида бир қатор таклифлар олинган. Жумладан, Сокинлик, Шалдирама, Янгичек, А.Темур кўчаларида яшовчи аҳолидан электр сим ёғочларни янгилаш, кўчаларни асфалтлаш, шағаллаштириш, ичимлик суви тортиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди. Кўчаларни асфалтлаш бўйича туман дастурига киритиш масалалар бўйича Уйчи туман ҳокимлигига  5 марта , кўчаларни шағаллаштириш бўйича туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасига 2 марта, бетон таянчлар ўрнатиш бўйича  туман электр таъминоти корхонасига 2 маротаба, бўйича депутатлик сўрови юборилди ва бу масалалардан иккитаси ижобий ҳал этилди, учтаси назоратга олинган. Келгусида ҳам депутатлик фаолиятим давомида сайловчилар ишончини оқлаш ва халқимиз розилиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, партиямиз томонидан илгари сурилган дастурий мақсадларни рўёбга чиқарамиз.Эътиборингиз учун раҳмат!Моҳирахон Холмирзаева,туман Кенгаши депутати

Подкатегории