СОҲА ФИДОЙИЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Ушбу сана муносабати билан Уйчи туманидаги “Висол” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тумандаги мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилди. Вилоят Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Исматиллаев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Қодиров, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовлар самимий тилаклар билдиришди.

Байрам муносабати билан Қумтепа МФЙ раиси Зулфия Акбарова ҳамда солиқ инспектори Адҳамжон Абдуллаев "Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, Пастгузар МФЙ раиси Нодирбек Шарипов вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар. Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хавфсиз ҳудудни яратишдаги фаоллиги учун 12 нафар маҳалла раисига вилоят ҳокимлигининг “Ташаккурномаси” топширилди.

Байрам тадбири иштирокчиларига эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Белбоғли кураш бўйича 21- 23 март кунлари Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Шахид Аззам Бхагат Синх мемориал халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Қувонарлиси, Уйчи туманидан 57 кг. вазнда Ҳасанбой Урайимов, 62 кг. вазнда Аббосбек Аҳмаджонов, +100 кг.вазнда Азимжон Юлдашевлар олтин медаль, 75 кг. вазнда Муроджон Ҳамидов кумуш медаль, 76 кг. вазнда Дилдора Мамадалиева ҳамда Мухлиса Шорустамовалар бронза медалига сазовор бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида Россия 1-ўрин, Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўрин, Ҳиндистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақада туманимиздан халқаро тоифадаги ҳакамлар Элмурод Абдуллаев, Жамшид Эгамовлар иштирок этиб, халқаро қоида тўғрисида мастер класс ўтишди.

Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари!

Уйчи туманида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2021-2024 йилларда 4 млн 502 минг туп дарахт кўчатлари экилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 март кунги 144-Ф сонли фармойиши билан баҳор мавсумида 737.5 минг туп, куз мавсумида 518.1 минг 2024 йилда жами 1 млн 255 минг туп кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

2025 йил баҳор мавсуми учун кўчат экиш прогноз кўрсаткичлари режаси 746.2 минг туп манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Шундан соҳалар кесимида қуйидагича

 

- Фермер хўжаликлари далалари четларида иҳота барпо қилиш учун 236,5 минг туп;

- Боғзорлар, токзор ва янги тутзорлар барпо этишга          270,2 минг туп;

- МФЙлар, аҳоли томорқалари атрофига 104,9 минг туп;

- Ободонлаштириш бошқармалари ҳудудларига 32,5 минг туп;

- Ўрмон фонди ерларида ўрмон барпо этишга 14 минг туп;

- Автомобил ва темир йўлар бўйларига 9,1 минг туп;

- Дарёлар, каналлар, ариқлар ва зовурлар бўйларига 9,6 минг туп;

- Саноат корхоналари томонидан “яшил белбоғ”лар барпо этишга 36 минг туп;

- Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳудудларига 0,7 минг туп;

- Соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудлар 0,7 минг туп;

- Олий таълим муассасалари ҳамда уларга туташ ҳудудлар 1,9 минг туп;

- Вазирлик, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар ҳамда уларга туташ ҳудудларга 26,8 минг туп;

Тижорат банклари 3,3 минг туп;

 

Туманда 1 гектардан “Яшил боғ” ва 0,5 гектардан кам бўлмаган “Яшил жамоат парки” ташкил этилади.

 

“Менинг боғим” лойиҳаси доирасида барча туман ва шаҳарларда жамоатчилик фикри асосида “Яшил боғ” ёки “Яшил жамоат парки” барпо этиш режалаштириляпти.

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда янгиланган назорат механизми татбиқ этилиб,

Биринчи босқичда, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида yashilmakon.eco ахборот тизимига ташкил этилган штаблар томонидан кунлик маълумотлар (кўчат тури, сони, сув таъминоти, манзили) киритиб борилади.

 

Иккинчи боcқичда, планшетлар билан таъминланган 3 нафар экоинспекторлар томонидан штаблар киритган маълумотлар ҳаққонийлиги жойига чиқиб текширилади ва планшетларида расмларга олинган ҳолда геолокация орқали экилган жойи белгиланиб, тасдиқланади.

Учинчи босқичда, инспекторлар экилган кўчатларни парваришлаш мажбуриятини масъулларга далолатнома  асосида бириктириб боради.

“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар туманимизда давом. Туманимизни обод ва кўркам бўлишига ҳар биримиз  ўз ҳиссамизни  қўшайлик!

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Наврўз – умумхалқ байрами. Миллий қадрият ва урф-одатларимизни ўзида намоён этган меҳр-оқибат айёми ҳамдир.

Уйчи тумани 23-мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” НТМнинг Наврўз байрамига бағишланган тадбири туман маданият марказида ташкил этилди.

Унда Чуст ва Уйчи туманларидаги филиалларида таълим-тарбия олаётган курсантлар, уларнинг ота-оналари ва меҳнат фахрийлари қатнашдилар.

Муассаса директори Саодатхон Эгамова барчани байрам билан табриклади.

Курсантлар иштирокидаги байрам дастури унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги томонидан "Қадриятлар қадр топган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева қатнашиб, йиғилганларни Наврўз байрами билан қутлади. Маҳалла ҳудудидаги хонадонда туман шифокорлар томонидан тиббий кўрик ташкил қилинди. Ош танлови, спорт ва маданий, мусиқий тадбирлар, 9-мактаб, 32, 38-ДМТТлари жамоаларининг чиқишлари барчага хушнудлик бағишлади.

Ҳунарманд хотин-қизларнинг қўл меҳнати билан тайёрлаган кўргазмалари, миллий куй-қўшиқ ва рақслар, урф-одатлар намойиши барчанинг эътиборини тортди.

Тадбир ниҳоясида фаол хотин-қизлар вакиллари тақдирланди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Подкатегории