Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги томонидан "Қадриятлар қадр топган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева қатнашиб, йиғилганларни Наврўз байрами билан қутлади. Маҳалла ҳудудидаги хонадонда туман шифокорлар томонидан тиббий кўрик ташкил қилинди. Ош танлови, спорт ва маданий, мусиқий тадбирлар, 9-мактаб, 32, 38-ДМТТлари жамоаларининг чиқишлари барчага хушнудлик бағишлади.
Ҳунарманд хотин-қизларнинг қўл меҳнати билан тайёрлаган кўргазмалари, миллий куй-қўшиқ ва рақслар, урф-одатлар намойиши барчанинг эътиборини тортди.
Тадбир ниҳоясида фаол хотин-қизлар вакиллари тақдирланди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.









