Янгиликлар
Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Музаффар Мўминов Наманган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида иш бошлади.
1-мактабда бўлиб ўтган кузатиш маросимида туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, фаоллардан Н.Мамасолиева талабчан ва ташаббускор, ёш раҳбар М.Мўминовнинг тумандаги фаолиятини эътироф этдилар ва янги лавозимда улкан муваффақиятлар тиладилар.
Пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида 2025 йил ҳосил учун пухта замин яратиш мақсадида ғалла ва пахта парваришидаги муҳим агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш бўйича фермер хўжаликлари билан вилоят ишчи гуруҳининг учрашувлари ўтказилмоқда.
Бугун Уйчи туманидаги “Эргашбой ота” фермер хўжалиги дала майдонида семинар бўлиб ўтди. Унда фахрий оқсоқоллар, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари масъуллари, АКИС вакили, пахта кластер корхоналари, пахта ва ғалла йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.
Учрашув давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари А.Ҳакимов ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ғўза майдонларида культивация, ўтоқ ва чопиқ, ягоналаш, чуқур юмшатиш, ўғитлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш масалалари бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Уйчи тумани маданият марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Ўзбекистон китобхонлар юрти” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Уни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров очди ва китоб инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаи эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг бадиий дастур намойиш этилиб, унда ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган турли саҳна кўринишлари, миллий рақслар, ватанни ва китобни улуғловчи шеърлар ўрин олди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова, ижодкор К.Расуловалар сўзга чиқиб, “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари кенг миқёсда, фаолликда ўтишига тилак билдирдилар.
Туман АКМ раҳбари Х.Жўраева “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўтказиладиган тадбирлар 21 апрелдан 25 апрелга қадар давом этиши, бунда барча жамоат ташкилотлари, ёшларни фаол қатнашишга чақирди. Якунда тадбир ташкилотчилари ва фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.
23-Эзгулик сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Моҳира Холмирзаеванинг “маҳалла еттилиги” билан амалга ошираётган фаолияти ўрганилди.
Депутатнинг сайёр қабули, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар бандлиги, "Аёллар дафтари" ижросини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш, ипак қурти парвариши, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш асосий эътибордаги масала бўлди.
Вилоят Кенгаши депутати, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Т.Боймирзаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаххаровлар депутат фаолияти билан танишиб, ўз таклифларни билдирдилар. Хизиробод ОШП томонидан соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинди, туман АКМ кутубхоначилари барчани китобхонликка чорлашди.
Миллий қадриятларимизга ҳурмат, урф-одатлар, меҳр-оқибат тушунчалари кайвони онахонлар ўгитлари билан намоён этилди. Томорқадан унумли фойдаланаётган намунали хонадон соҳиблари ҳамда фаол нуронийларга ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди. Аҳолида меҳнатсеварлик туйғусини кучайтириш бўйича “Ишонч” лойиҳаси доирасида “Камбағалликдан фаровонликка эришган энг намунали оила” танлови ғолиблари рағбатлантириди.

Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев Бўёғон маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашув давомида таклиф ва янги ташаббуслар тингланди ва муаммолар ўрганилди. Янги иш ўринлари яратиш бўйича таклифлар маъқулланди ва тегишли тартибда назоратга олинди.






