Янгиликлар
Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди томонидан одил судловни таъминлаш мақсадида судларнинг 2025 йил 1-чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳамда амалдаги Кодексларимизда фуқаролар ҳамда юридик шахслар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли судларга мурожаат қилишлари кафолатланган бўлиб, жумладан: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқлали ҳимоя қилиш кафолатланади. Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қуриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас”-деб кўрсатилган. Юқоридаги талабларга асосан бугунги кунда юртимиздаги барча суд органлари қатори Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро суди томонидан ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини суд орқали тиклаш юзасидан бир қанча ҳал қилув қарорлари, қарорлар, суд буйруқлари ва ажримлар қабул қилинмоқда. Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди 5-таркибли, яъни 4-нафар судья ва суд раиси штат бирлигидан иборат бўлиб, бугунги кунда юқорида кўрсатилган тўлиқ таркибда фаолият кўрсатмоқда. ФИБ Учқўрғон туманлараро суди томонидан Наманган вилоятининг Уйчи, Учқўрғон ва Норин туман фуқароларидан келган ариза ва шикоятлар кўриб чиқилади. Судга мурожаат қилувчи шахслар ўз мурожаатларини почта алоқа тармоғи орқали, шахсан ҳамда электрон тарзда тақдим этишлари мумкин. Электрон мурожаатлар ADOLAT ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин.Шахсан топширилган мурожаатлар туманлараро суди раиси томонидан ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 09-00дан 18-00га қадарли қабул қилинади.Суд биносида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида фуқароларни қабул қилиш хонаси, юридик хизмат кўрсатиш учун адвокат хонаси, судларда қонунийликни таъминлашни ўрганиб бориш учун прокурор хонаси ташкил этилган. Шу билан бирга ҳозирда туманлараро судида фуқаролар томонидан судларга нисбатан бўлган шикоят, ариза ва таклифларни ўз вақтида расмийлаштирилиб, белгиланган муддатларда хал этилмоқда.Туманлараро судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали 2025 йил 1 чораги давомида ўтган хисобот даврида 8 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган, 87 та мурожаат келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 89 таси кўриб тамомланиб, 61 таси тушунтириш берилган, келиб тушган мурожаатнинг 28 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни кўриб чиқишда муддат бузилиш ҳолатлари мавжуд эмас. Келиб туган мурожаатларнинг 6 таси келгуси хисобот даврига қолдиқ бўлиб ўтган.Туманлараро суди раиси ва судьялари томонидан 48 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, ушбу мурожаатлар ўз вақтида ижобий хал этилган.Бу турдаги мурожаатларнинг деярли барчаси мурожаат муаллифини судга чақиртириб, бевосита суд раиси ва судья қабулида суҳбат баённомаси расмийлаштирилган ҳолда, муаллифга тушунтиришлар берилган.Фуқароларнинг процессуал бўлмаган мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан кўрилиб ҳал этилади. Процессуал мурожаатлар эса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар асосида кўрилади.Фуқароларнинг судларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш, уларни ортичқа вақтини, маблағини тежаб қолиш мақсадида судьялар томонидан ҳар ҳафтанинг маълум бир иш куни белгиланиб, Уйчи, Учқўрғон ҳамда Норин туманларидаги мавжуд м.ф.й, ташкилот ва муассаса биноларида сайёр қабуллар ташкил қилинган.
Туманлараро суди томонидан жами 3536 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Кўриб тамомланган ишларнинг 3359 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, шундан 3253 таси қаноатлантирилган, 106 таси рад этилган, 5 таси иш юритишдан тугатилган, 172 та ариза юзасидан кўрмасдан қоддириш ҳақида ажримлар чиқарилган.91 та фуқаролик ишлари сайёр суд мажлисиларида кўриб чиқилган.Якунланган фуқаролик ишлари оилавий низолар бўйича никохдан ажратиш хақидаги жами 283 та фуқаролик иши кўриб якунланган бўлиб, шундан 172 таси қаноатлантирилган, 89 таси рад, 18 таси кўрмасдан қолдирилган, 4 таси иш юритишдан тугатилган, тугатилган ишлардан 4 таси бўйича даъво талабидан воз кечганлиги сабабли тугатилган. Сайёр суд мажлисларида 18 та иш кўриб чиқилган. 137 та даъво ариза бўйича оилани ярашиб олишлари учун мухлат берилган.Вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш хақида жами 15 та фуқаролик иши кўриб тугатилган бўлиб, шундан 11 таси қаноатлантирилган, 4 таси кўрмасдан қолдирилган.Болалар уч ёшга тўлгунига қадарли таъминот ундириш хақида жами 86 та фуқаролик иши кўриб тугатилган бўлиб, шундан 72 таси қаноатлантирилган, 14 таси кўрмасдан қолдирилган.Ота-она таъминоти учун таъминот ундириш хақида жами 7 та фуқаролик иши кўриб тугатилган бўлиб, шундан 5 таси қаноатлантирилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган.Алимент миқдорини камайтириш бўйича жами 26 та даъво ариза кўриб тамомланган бўлиб, 25 таси қаноатлантирилиб, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.Алимент қарздорлигидан озод қилиш хақида 4 та даъво ариза кўриб тамомланган бўлиб, 3 таси қаноатлантирилиб, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.Ўз фарзанди билан кўришиб туриш вақтини белгилаш хақида 10 та даъво ариза кўриб тамомланган бўлиб, 10 таси қаноатлантирилиган.Оила муносабатлари билан боғлиқ бошқа ишлар бўйича жами 87 та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 64 таси қанаотлантирилган, 23 таси кўрмасдан қолдирилган.Суд буйруғи тартибда 2025 йил 1 чораги давомида 3538 та аризалар кўриб тамомланган, тамомланган суд буйруқларининг 3538 таси қаноатлантирилган.Туманлараро суди судьялари томонидан ҳуқуқ-тарғибот ишларини ва халқ билан очиқ мулоқотни амалга ошириш ишлари 2025 йил 1-чораги давомида судья Ш.Юлдашева томонидан 17 та, судья И.Козиев томонидан 17 та, судья З.Ўринова 18 та ва суд раиси Б.Касимов томонидан 17 та жойларда ҳуқуқ-тарғибот ишлари ўтказилган. 2025 йил 1-чораги давомида туманлараро судининг судьялари томонидан ОАВ, газета ва журналларда суд раиси Б.Касимов томонидан 3 та веб сайтда чиқишлар амалга оширилган.Суд қарорларининг ижроси бўйича: 2025 йил 1-чораги давомида жами 13.145 та (3.114 та ижро варақа 52.551.924.778 сўмлик, суд буйруғи 10.031 та 48.029.871.840 сўмлик) 100.581.796.618 сўмлик ижро хужжатлари ижро этиш учун худудий мажбурий ижро бюро органларига юборилган.2025 йилнинг 1-чорагида 4.589 та ёки 34.91 фоиз 11 млрд 981 млн 238 минг 010 сўмлик ёки 11.91 фоиз ижро хужжатларининг ижроси амалда таъминланган.2025 йилнинг 1-чораги давомида Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман бўлимиларига 3 та тақдимнома чиқарилган.Шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ижро органига тақдимномалар киритилган.Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 2025 йилда 1-чораги давомида жами 37 та хусусий ажримлар чиқарилган.Жорий йил давомида судларда ер низолари билан боғлиқ ишлар, ўзбошимчалик билан қуилган қурилмаларни буздириш, кредит ва қарз шартномасидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар сони кўпайган.Юқорида кўрсатилган статистик ҳисоботлардан кўринадики, судлар томонидан кўриб тамомланган ишларнинг аксариятини оила низолари билан боғлиқ ишлар ташкил қилади. Шу жумладан, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар кун сайин ортиб бормоқда. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида судлар ва туманлардаги маҳаллар жамғармалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бевосита туман “Хотин-қизлар қўмитаси” раислари иштирокида сайёр суд мажлисларни ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича аҳоли ўртасида келишилган режалар асосида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш лозим бўлади.
Шундан қилиб, судлар ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва барча жамоат ташкилотлари биргаликда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлатни тузишга, Президентимиз таъкидлаганларидек: “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқга хизмат қилиши кераклиги, халқни давлат идораларидан рози бўлиб яшаши”га биргаликда қилган ҳаракатларимиз орқали эришамиз.Бу йўлда ҳаммамизда, жумладан биз судьялар ва суд ходимларида куч ва имконият, билим ва салоҳият, қатъий ирода, интилиш ҳамда азму-шижоат етарли деб айтишим мумкин.
Б.Касимов,фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси.
Пилла мавсуми
Уйчи туманида 2025 йил ҳосили учун 3970 қути ипак қурти парваришлаш, 238 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.
Бугунги кунда 94 та марказлашган бинода ҳамда 1540 та хонадонда ипак қурти парвариш қилинмоқда. Мавсумни ўз вақтида сифатли ўтказиш мақсадида пилла парвариш қилиш бўйича кунлик назорат ишчи гуруҳи ташкил этилган. Мавсумда 1877 нафар хотин-қиз банд қилинди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Якубова пилла бу деҳқончиликнинг ҳандалаги эканлиги, меҳр бериб парвариш қилинса, туманга барака киради, хонадонлардаги хотин-қизларни банд қиламиз, дея таъкидлаб ўтди.

Туманда 2025 йил ҳосили учун парваришланаётган пахта ва ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларнинг бажарилишини ўрганиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи Уйчи туманида бўлди.
А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидаги “Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалигида бўлиб ўтган муҳокама йиғилишида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Худайбердиев, вилоят сув хўжалиги бошқармаси бошлиги Ж.Ризаев, туман ҳокими Ш.Мусаев, туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари бошлиқлари, ишчи гуруҳи аъзолари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда пахта, ғалла етиштиришда агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш, чуқур чизил, культивация, яганалаш ишларидаги камчиликлар айтиб ўтилди ва тегишли топшириқлар берилди.

Уйчи туманида "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими масъул ходимлари А.Болтабоев, Ш. Тўраев, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т. Исматиллаевлар иштирокида туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари била мулоқот бўлди.
Унда мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йил 25 ноябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-405-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги "Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 892-сонли қарорини туман маҳаллаларидаги фаол нуронийлар томонидан ижроси таъминланиши бўйича фикрлашиб олинди. Йиғилишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Турабоева Эъзозхон Мамажоновна Уйчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Э.Турабоева 1977 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган давлат университетини она тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини талабаликдан сўнг Янгиқўрғондаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаб, 23-мактабда директор ўринбосари, 9-мактабда директор, туман мактабгача таълими бўлими мудири, Уйчи тумани МТБ бошлиғи, Янгиқўрғон тумани ММТБ шўъба мудири, янги тайинловга қадар эса Тўрақўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Мазкур тайинлов Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан амалга оширилди.







