Туманда 2025 йил ҳосили учун парваришланаётган пахта ва ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларнинг бажарилишини ўрганиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи Уйчи туманида бўлди.
А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидаги “Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалигида бўлиб ўтган муҳокама йиғилишида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Худайбердиев, вилоят сув хўжалиги бошқармаси бошлиги Ж.Ризаев, туман ҳокими Ш.Мусаев, туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари бошлиқлари, ишчи гуруҳи аъзолари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда пахта, ғалла етиштиришда агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш, чуқур чизил, культивация, яганалаш ишларидаги камчиликлар айтиб ўтилди ва тегишли топшириқлар берилди.







