Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Маруфжон Рахмонов Уйчи туманида бўлиб, бир қатор ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга объектлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида депутат туман марказий шифохонасида бўлиб, тиббий хизмат кўрсатилиши, аҳолини дори-дармон билан таъминлаш ҳолати, фуқароларнинг кутиш залидаги шароитлар, соҳа мутахассислари билан яратиб берилган иш муҳити ҳақида фикр алмашди.

Уйчи туманида “Беш ташаббус паралимпиадаси” катта шукуҳ билан  қарши олинди

Бугун Уйчи туманида  ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида адаптив спорт мусобақаларига тантанали старт берилди.

1-сонли спорт мактабида ташкил этилган мусобақада 392 нафар  ногиронлиги бор шахс қатнашиб,  спортнинг 12 тури  бўйича ўз имкониятларини намоён қилди.

Вилоятимизда ушбу мусобақаларда туман ҳокимларининг спортчилар билан беллашувлари яхши анъанага айланиб улгурди. Бугун ҳам туман ҳокими Шуҳрат Мусаев стол тенниси бўйича чиройли дўстона ўйин намойиш этиб, спортчиларга хушкайфият тақдим қилди.

Шижоат ва матонат беллашувларида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Маълумот учун, ҳар бир йўналишдан 1 нафар аёл ва 1 нафар эркак иштирокчи вилоят босқичида иштирок этиб, туманлари шаънини ҳимоя қиладилар.

Уйчи туманида жорий йилда 6385 гектар майдонда ғалла етиштирилмоқда. Ҳозирги кунда ғаллани азотли минерал ўғитлар билан баҳорги учинчи озиқлантириш (гектарига 250 кг.дан), 5196 гектар майдонда баҳорги иккинчи суғориш ишлари олиб борилмоқда.

208 та фермер хўжалигида 4548 гектар майдонда пахта етиштирилади.  Шундан 3252 гектар майдондагиси хорижий чигит уруғидир. Бугунги кун ҳолатига 4108 гектар майдонда чигит униб чиқди. 1309 гектар майдонда қатор орасига биринчи ишлов берилди. 

Бундан ташқари, тумандаги мавжуд фермер хўжаликларининг дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги 40,46 гектар майдонга 34 минг 96 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, парваришланмоқда. Уларга карантин инспекторлари бириктирилиб, кўчатлар ҳолати назорат қилинмоқда.

Фермер хўжаликларида 3970 қути ипак қурти парваришланмоқда. Шундан 265 қутиси 1-ёш, 2320 қутиси 2-ёш, 1385 қутиси 3-ёшда.

Тумандаги “Барногул зиё файз”, “Эргашбой ота” фермер хўжаликларида ғўза ва ипак қурти парвариши ўрганилди. Республика ишчи гуруҳи вакили, Республика  фермерлар кенгаши бўлими бошлиғи Б. Мирзамова, Республика фермерлар кенгаши раёсат аъзоси Р.Қориева,  туман фермерлар кенгаши раиси Б. Нормирзаевлар меҳнаткаш сувчи, илғор механизатор ва намунали пиллакорларга эсдалик совғаларини топширдилар.

Уйчи тумани Кесканёр МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор Аюбхон Собитхонов  қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда фойдаланиладиган кимёвий воситалар  дўконида 226 хил турдаги кимёвий воситалар мавжуд. Ундан 150 хили зарарли ҳашаротларга қарши ишлатиладиган воситалардир. Шунингдек,  30 фоизи ёввойи ўтларга, 20 фоизи  ўсимликларнинг замбуруғ касалликларига қарши қўлланилувчи химиявий воситалар ҳисобланади.

Уйчи туманидаги "Уйчи миришкор қаноти" ММТП ҳудудида жойлашган "Олакўприк саховати"  фермер хўжалигида  18 гектар майдонда буғдой парваришланмоқда. Дала шийпонида 4 қути ипак қурти боқилмоқда

Подкатегории