Уйчи тумани Кесканёр МФЙ ҳудудида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор Аюбхон Собитхонов қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда фойдаланиладиган кимёвий воситалар дўконида 226 хил турдаги кимёвий воситалар мавжуд. Ундан 150 хили зарарли ҳашаротларга қарши ишлатиладиган воситалардир. Шунингдек, 30 фоизи ёввойи ўтларга, 20 фоизи ўсимликларнинг замбуруғ касалликларига қарши қўлланилувчи химиявий воситалар ҳисобланади.






