Уйчи туманидаги "Наманган қалқон махсус гуруҳ" НТМда “Уларнинг ҳаёти биз учун ибрат” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Унда туман ҳокими маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, маҳалла маърифат тарғиботчиси А.Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассислари Д.Абдиқахаров, А.Насриддиновлар иштирок этишди.

Тадбирда биринчи ва иккинчи ренессанс – буюк даҳолар даври бўлгани таъкидланиб, уларнинг ҳаёти ва ижоди, қолдирган бой маънавий мерослари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Тўмарис ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ёшларнинг сўнгги ўқиган китоблари, ота-онани улуғлаш, ватанга муҳаббат каби туйғулари тўғрисидаги фикрлари билан танишилди.

#Наманган#Тарғибот

“Грант лойиҳаларни тайёрлаш ва  янги электрон платформанинг ўзига хос жиҳатлари”

Уйчи тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Наманган вилоят бўлинмаси, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда  айни шу мавзуда тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг  2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-124 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари  С.Аҳмадалиева очди. 

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Наманган вилоят бўлинмаси раҳбари Д.Неъматов давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш бўйича янги электрон платформада ишлашнинг тартиби ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берди. Янги электрон платформанинг ўзига хослиги ҳамда қулайлиги иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.

ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Р.Маҳмудов томонидан “Янги электрон платформага кириш тартиби ва талаб этиладиган маълумотлар”  юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Мулоқот давомида  иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар тингланди ва билдирилган саволларга жавоблар қайтарилди.

Уйчи туманидаги 19-ДМТТда "Мусиқа тинглаш, қўшиқ куйлаш" мавзусида семинар ташкил этилди.  Унда тумандаги ДМТТлардан мусиқа раҳбарлари иштирок  этиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

Уйчи тумани Бўёғон МФЙда истиқомат қилувчи Олимжон Абдуллаев хонадони намунали ҳисобланади.

Хонадон озода ва саришта. Ҳовлида турфа гуллар очилиб турибди. Андижон қора товуғининг бир кунлик жўжасидан 500 бош олиб келишган эди. Хўрозлари сотилди. Қолган 260 бош парранда парвариш қилинмоқда. Кунига 180 та тухум олишади. Яна бир эътиборли жиҳати, 7 бош қорамол ҳам парваришлашади. Икки сотих томорқадан ошкўк, укроп, саримсоқпиёз, кўкпиёз, исмалоқ узилмайди.

Уйчи туманидаги Гулбоғ МФЙда "Шариф файз сервис" МЧЖ (раҳбари Мамашариф Ҳамдамов) фаолиятига ўн тўрт йилдан ошди.

Ўттиз йиллик тажрибага эга тадбиркор раҳбар  Мамашариф Ҳамдамов ҳозирда юз хил турдаги мебель маҳсулотларини тайёрламоқда. Жамиятда саккиз кишининг доимий бандлиги таъминланган. Яна ўнга яқин ёш устоз-шогирд йўналишида ҳунар сирларини ўрганмоқда.

Подкатегории