Уйчи тумани Бўёғон МФЙда истиқомат қилувчи Олимжон Абдуллаев хонадони намунали ҳисобланади.
Хонадон озода ва саришта. Ҳовлида турфа гуллар очилиб турибди. Андижон қора товуғининг бир кунлик жўжасидан 500 бош олиб келишган эди. Хўрозлари сотилди. Қолган 260 бош парранда парвариш қилинмоқда. Кунига 180 та тухум олишади. Яна бир эътиборли жиҳати, 7 бош қорамол ҳам парваришлашади. Икки сотих томорқадан ошкўк, укроп, саримсоқпиёз, кўкпиёз, исмалоқ узилмайди.






