Уйчи туманидаги Гулбоғ МФЙда "Шариф файз сервис" МЧЖ (раҳбари Мамашариф Ҳамдамов) фаолиятига ўн тўрт йилдан ошди.

Ўттиз йиллик тажрибага эга тадбиркор раҳбар  Мамашариф Ҳамдамов ҳозирда юз хил турдаги мебель маҳсулотларини тайёрламоқда. Жамиятда саккиз кишининг доимий бандлиги таъминланган. Яна ўнга яқин ёш устоз-шогирд йўналишида ҳунар сирларини ўрганмоқда.