#Наманган#Тарғибот
“Грант лойиҳаларни тайёрлаш ва янги электрон платформанинг ўзига хос жиҳатлари”
Уйчи тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Наманган вилоят бўлинмаси, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда айни шу мавзуда тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-124 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева очди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Наманган вилоят бўлинмаси раҳбари Д.Неъматов давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш бўйича янги электрон платформада ишлашнинг тартиби ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берди. Янги электрон платформанинг ўзига хослиги ҳамда қулайлиги иштирокчиларга батафсил тушунтирилди.
ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Р.Маҳмудов томонидан “Янги электрон платформага кириш тартиби ва талаб этиладиган маълумотлар” юзасидан иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар тингланди ва билдирилган саволларга жавоблар қайтарилди.






