Янгиликлар
“Агробанк” Уйчи филиали мажлислар залида туман ҳокими Ш.Мусаев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Савдо-саноат палатаси туман бўлими томонидан ташкилланган учрашувда тадбиркорлар туман раҳбарига тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратиш, ижара масалалари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш бўйича мурожаат этдилар.
Мулоқот давомида юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг амалий натижалари, шунингдек, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Уйчи тумани маркази ва йўл бўйлари обод ва кўркам бўлишини таъминлаш мақсадида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан турфа гуллар ўтқазилмоқда.
Наманган-Учқўрғон, Андижон-Наманган, Чортоқ-Жийдакапа автомагистраль йўл бўйларида 10 минг туп атиргул, 25 минг туп мавсумий гул кўчатлари ўтқазилиб, кўркамликка ҳисса қўшилди.
Кун тартибида бюджет даромадлари ва харажатларини халқ учун очиқ ва ошкора бўлиши борасидаги масалалар юзасидан туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Қодиров , туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Маҳмудовларнинг 1-чорак якуни бўйича ҳисоботлари тингланди.
Депутатлар мунозарада аҳолининг солиқ тўловларидан тушган маблағларидан 10 фоизли ажратмани маҳалланинг ички муаммоларига, шунингдек, кам таъминланган ва камбағал оилаларга мақсадли йўналтиришни тўғри йўлга қўйишда маҳалла раислари депутатлар олдида ҳисобот бериши борасида таклиф билдирдилар.
Йиғилишда маҳалла тизимини такомиллаштириш, аҳолини муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қарорлар қабул қилинди.
Уйчи тумани Ўнҳаят маҳалласининг “Камолот” кўчасида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Баҳодиров хонадонидаги томорқаси ҳамда 2 сотих иссиқхонасидан йилига беш мартагача ҳосил олади.
-Иссиқхонамизда редиска, ловия, кўкатлар етиштирамиз,-дейди хонадон соҳибаси Моҳирахон Баҳодирова. –Оиламиздаги уч кишининг доимий бандлиги таъминланган. 40 миллион сўмгача соф даромад оламиз.
Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари!
Сўнгги йилларда муҳтарам Юртбошимиз томонларидан маданият ва санъат соҳасига ҳам жуда катта эътибор қаратилмоқда. Маданият марказлари тубдан ўзгариб, янги замонавий қиёфа касб этмоқда. Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ҳамда тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти, ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, юртимизни жаҳон маданий маконига фаол интеграциялашувини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Уйчи туманида 6 та маданият маркази, 1 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 1 та кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ҳамда 1 та маданият ва истироҳат боғи фаолият кўрсатмоқда. Туман маданият бўлими ходимлари ҳам туманимиз ва вилоятимиз аҳолисини маданий эҳтиёжлари, қизиқишларидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатишмоқда.
Маданият бўлими тизимидаги маданият марказлари 56 та маҳалла фуқаролар йиғини қамровида фаолият олиб бормоқда. Унда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни миллий ва замонавий мусиқа тўгаракларига жалб этиш, бундан ташқари, тасвирий санъат, қизларимиз учун бичиш-тикиш тўгараклари йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг биринчи чорагида туман маданият бўлими томонидан 55 та маданий-маърифий, мусиқий тадбирлар ўтказилди. Унда 10 минг нафардан зиёд аҳоли ва ёшлар қамраб олинди. Маданият марказларидаги тўгараклар сони 18 тани ташкил этиб, уларда 300 нафардан ортиқ санъатга қизиқувчи ҳаваскор ёшлар ва катталар санъат сирларини ўрганмоқда.
Шунингдек, туман маданият бўлими тасарруфида 2 та халқ ҳаваскорлик унвонига эга бўлган “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Уйчи тонги” фольклор халқ ҳаваскорлик жамоалари, бадиий ҳаваскорлик жамолари ҳамда “Шухрат” медали соҳиби, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари туман маданияти ва санъатини ривожлантириш йўлида хизмат қилишмоқда. Ушбу жамоалар ҳар йили мамлакатимизда бўлиб ўтадиган турли халқаро фестиваллар, кўрик-танловлар, Республика миқёсидаги тадбирлар, жумладан, Наврўз ва Мустақиллик умумхалқ байрамларида фаол иштирок этмоқда. Келгусида ўз зиммамизга қўйилган вазифа ва топшириқлардан ташқари, туманимиз худудидан келиб чиқиб, ахоли ва ёшларни миллий маданиятимизга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бир қанча ташаббусли лойихалар ва тадбирлар ўтказишни режалаштирганмиз.
Ёшларни миллийлик руҳида тарбиялашга чорловчи турли креатив видеоконтентлар тайёрлаб, мунтазам ижтимоий тармоқларда бериб борамиз. Туманимизда яшаб ижод қилган санъаткорлар сулолалари билан уч авлод учрашувларини ўтказиш, маданият марказларида фаолият олиб бораётган тўгараклар ўртасида танловлар ўтказиш шулар жумласидандир.
Эътиборингиз учун раҳмат! Козимжон Нишонов,Уйчи тумани маданият бўлими мудири .






