Кун тартибида бюджет даромадлари ва харажатларини халқ учун очиқ ва ошкора бўлиши борасидаги масалалар юзасидан  туман солиқ инспекцияси  бошлиғи М.Қодиров , туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари А.Маҳмудовларнинг 1-чорак якуни бўйича ҳисоботлари тингланди.

Депутатлар мунозарада аҳолининг солиқ тўловларидан тушган маблағларидан 10 фоизли ажратмани маҳалланинг ички муаммоларига, шунингдек, кам таъминланган ва камбағал оилаларга мақсадли йўналтиришни тўғри йўлга қўйишда маҳалла раислари депутатлар олдида ҳисобот бериши борасида таклиф билдирдилар.

Йиғилишда  маҳалла тизимини такомиллаштириш, аҳолини муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қарорлар қабул қилинди.