Янгиликлар
Уйчи туманидаги "Наманган қалқон махсус гуруҳ" НТМда курсантларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг билимларини янада бойитиб бориш мақсадида турли маданий-маърифий тадбирлар, танловлар ўтказиб борилмоқда. “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш ҳам анъанага айланмоқда.
Навбатдаги “Заковат” ўйини математика фанидан бўлди. Унда Уйчи филиалидаги курсантлар тўртта жамоага бўлинган ҳолда баҳслашдилар. Қизиқарли тортишувлардан сўнг “Феномен” жамоаси ғолиб бўлди.
Тадбир ниҳоясида ғолиб ва фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Бу йилги “Ҳаж-2025” мавсумида Уйчи туманидан жами 115 нафар фуқаро муқаддас амалларни бажариш учун муборак Ҳаж сафарига бориши кўзда тутилган.
Туман марказидаги жоме масжидида бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимлиги бош мутахассиси К.Зокиржонов, туман бош имом хатиби О.Исаковлар фуқароларга сафар олдидан тайёргарлик бўйича тушунчалар беришди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Уйчи туман ҳокимлигида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими жамоатчилик кенгаши аъзолари, “Кексалар маслаҳат гуруҳи” фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Жамғарманинг туман бўлими раиси, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар “Кексалар маслаҳат гуруҳи” фаоллари билан хавфсиз ҳудудни ташкил этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар тарбияси, маънавий-маърифий тадбирлар, маҳаллалардаги "Маънавий кўмакчи"лар фаолияти,тўй ва маросимларни тартибли ўтказиш бўйича амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб беришди.

Уйчи тумани марказидаги бу гўзал ва хушманзарани туман ободонлаштириш бошқармасининг фидойи ходимлари яратишмоқда. Очилиб турган турфа гуллар, озода ва обод гўшаларни кўриб, тасаннолар айтасиз. Бундай гўзалликни яратаётганларга таъзимлар қиласиз.
🖐Уйчи тумани Ёшлар ишлари агентлиги ва туман спорт мактаби билан ҳамкорликда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида спортнинг стреет wоркаут туридан туман босқичи ўтказилди.
📌Мусобақада ёшлар 18-30 ёш тоифасида сектор босқичида ғолиб бўлган ёшлар баҳс олиб борди. Якуний натижаларга кўра Тепасарой маҳалласи шарафини ҳимоя қилган Умиджон Шахобов фахрли 1-ўринни эгаллади.
📌Мусобақада ғолиб бўлган ёшлар мусобақанинг кейинги вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.






