Янгиликлар
Уйчи туманида жонлантирилган ипак қуртини тарқатиш жараёни бошланди.
Жорий йилда туманда 3970 қути ипак қурти парваришланиб, 238 тонна пилла етиштирилиши кўзда тутилган. Ҳозирга қадар 1700 қути ипак қурти уруғи тарқатилди.
"Уйчи миришкор қаноти" ММТП ҳудудида 310 қути ипак қурти уруғи жонлантирилиб, ҳозиргача 12 та фермер, 5 та касаначига тарқатилди.
Уйчи туманида Президент соврини учун ўтказилган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг биринчи - туман босқичи ғолиби аниқланди
1-ўрин ва 100 миллион сўм пул мукофоти 22-мактаб жамоасига насиб этди.
2-ўрин ва 75 миллион сўм пул мукофотини 26-мактаб жамоаси, 3-ўрин ва 50 миллион сўм пул мукофотини 6-мактаб жамоаси қўлга киритиди.
Айтиш жоизки, 1 - ўринни эгаллаган мактаб жамоаси танловнинг вилоят босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.
1-мактабда ташкил қилинган тадбирда туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов жамоаларни қутлаб, сертификат ва фахрий ёрлиқларни топширди.
Юқори малакали тарбиячиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, касбий фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди. Уларни Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Музаффар Мўминов қутлаб, фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
“Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсумида ғолиб деб топилган Уйчи туманидаги Бўстон маҳалласининг “Камалак” кўчасида йўл асфальтланди. Бундан фуқаролар беҳад мамнун.
Уйчи тумани ҳокимлиги биносига ёндош ҳудудда нуроний отахон ва онахонларимиз учун "Нуроний" масканига қўшимча бино қурилмоқда.
Мазкур бинода фитнес зали ташкил қилиниб, фахрийлар соғлом юришлари учун шарт-шароитлар яратилади. Шу билан бирга, бу ерда мўъжазгина кутубхона ҳам бўлиши кўзда тутилган.






