Юқори малакали тарбиячиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, касбий фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди.  Уларни Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Музаффар Мўминов қутлаб, фаолиятларида муваффақиятлар тилади.