Уйчи туманида Президент соврини учун ўтказилган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг биринчи - туман босқичи ғолиби аниқланди

1-ўрин ва 100 миллион сўм пул мукофоти 22-мактаб жамоасига насиб этди.

2-ўрин ва 75 миллион сўм пул мукофотини 26-мактаб жамоаси, 3-ўрин ва 50 миллион сўм пул мукофотини 6-мактаб   жамоаси қўлга киритиди.

Айтиш жоизки, 1 - ўринни эгаллаган мактаб жамоаси танловнинг вилоят босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

1-мактабда ташкил қилинган тадбирда туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов жамоаларни қутлаб, сертификат ва фахрий ёрлиқларни топширди.