Янгиликлар
Уйчи туманидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган эрталиклар бўлиб ўтмоқда.
Истиқлол МФЙ ҳудудидаги "Osiyo baby" оилавий НМТТда ташкил этилган тадбирда ташкилот директори Муқаддам Солиева сўзга чиқиб, болажонларни байрам билан қутлади. Миллий қадрият ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этган концерт дастури унда қатнашган оналарга ҳам манзур бўлди.


Уйчи туманидаги 10-сонли ДМТТда "Ассалом, Наврўз!" тадбири ўтказилди.
Унда барча гуруҳлар кўргазмалари ва миллийликни тараннум этган куй-қўшиқлари билан қатнашдилар. Тадбирни ДМТТ директори Н.Абдураҳмонова очди. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, ташкилот кузатув кенгаши раиси Н.Дедаханова барчани байрам билан самимий табриклади. Миллий ўйинлар ва варрак учириш мусобақаси ташкилланди ҳамда ғолиблар тақдирланди.


Унга Анорхон ва Рустамжон Адилбековлар , Ҳабибахон ва Абдунаби Тўрабоевлар оилалари ҳамда "Ибратли оила" вакили Ҳамидахон ая Нурматова, қирғиз оиласидан (чонғ катта онаси) Канизахон ая Ўрмановалар таклиф этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар сўзга чиқиб,самимий тилаклар билдиришди.
Тадбирда 9-мактаб ўқувчиларининг спорт чиқишлари, миллий урф-одатлар, лапар, қўшиқ, айтишув ҳамда "Келин салом" саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Кексалар маслаҳати гуруҳи раиси А. Саидраҳимова, нуроний Р. Сиддиқовлар ташаббуси ва ҳомийлигида ташкилланган маърифий тадбир ниҳоясида бир гуруҳ фаолларга ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди.


Муборак рамазон ойи – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Уйчи тумани Бўёғон МФЙда Ўктамжон Қирғизов хонадонида ифторлик дастурхони ташкил этилди. Унга меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ногиронлиги бор фуқаролар таклиф қилинди. Дастурхон атрофида Рамазон ойининг фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида мулоқотлар қилинди. Эҳтиёжманд оилалар вакилларига ҳомийларнинг совғалари топширилди.


"Миллий қадриятлар ойлиги" доирасида режага асосан Уйчи туманидаги 49-сон "Истиқлол" маданият марказида туман маданият бўлими, нуронийлар жамоатчилик кенгаши, ёшлар ишлари агентлиги ва Дехқон МФЙ ҳамкорлигида "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз" деб номланган маданий тадбир ўтказилди.
Унда анъанавий сумалак ва бошқа баҳорий таомлар тайёрланиб, ифторлик ташкил қилинди. Тадбирда кёкушинкай карате бўйича республика мусобақасида совринли ўринларни эгаллаган ёшлар тақдирланди.
Тадбир сўнггида туман нуронийлар жамоатчилик кенгашининг бир қатор аъзолари томонидан ёшларга келгуси ўқиш ва ишларида омад ҳамда зафарлар тиланиб, уларга кўтаринки кайфият улашилди.







